Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар мен оилавий корхона очиб сайт орқали ахборот тарқатиш хизматларини амалга оширсам канақа солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашим керак бўлади? Шунда мен ҳеч қандай даромад олмасам солиқ тўлашим керакми? 2. Фирмада фақат бир ўзим рахбар сифатида ишласам бунинг учун фирма очишим шартми ёки фақатгина сайтимни Матбуот ва ахборот агентлигида руйхатдан ўтказиш билан чегараланса бўладими.
Мен оилавий корхона кўринишида фирма очмоқчиман ва Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланмокчиман, яъни сайт очиб турли ҳил кўнгилочар ўйин, мусиқа ва янгилик ахборотларини тарқатмоқчиман. Ушбу сайтлардаги хизматлар барчаси бепул бўлади. Менинг даромадим фақатгина сайтимга жойлаштирилган google эълонларидан фойдаланган шахслардан келиб тушиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 234
04.08.2016

1. Ўзбекистон Республикаси «Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги» Қонунининг (26.04.2012й. №ЎРҚ-327) 3 моддасига асосан, оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият ҳисобланади.

Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик ВМнинг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон Қарори билан тасдиқланган «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият юритиши кўзда тутилади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектини солиққа тортиш масаласи юқорида ҳуқуқшунос Э.М.Сиразиеванинг жавобида акс эттирилган.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда оилавий корхона сифатида фаолиятни амалга оширсангиз, сиз СҚ 351-моддасига мувофиқ бошқа солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлашингиз лозим бўлади. Сизнинг ҳолатингизда солиқ солиш объекти бўлиб Интернет сайти орқали пуллик ҳизмат кўрсатишдан тушган тушум ҳисобланади ва ушбу тушумдан сиз белгиланган 5% солиқ ставкада ЯСТ бюджетга тўлашингиз лозим (22.12.2015й. ПҚ-2455-сонли қарорнинг 10-1-иловаси).

ЯСТ энг кам миқдорини тўлаш тартиби оилавий корхоналарга тадбиқ этилмайди, шунинг учун соликка тортиладиган тушум мавжуд бўлмаган ҳолларда оилавий корхона ЯСТ тўламайди.

Оилавий корхона иштирокчилари ва унинг ёлланма ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақидан қуйидаги солиқ ва мажбурий ажратмалар тўланиши лозим:

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (22.12.2015й. ПҚ-2455-сонли қарорнинг 9-иловасида белгиланган солиқ ставкаларида);

- фуқароларнинг ШЖБПҲ 1% ажратмалар;

- фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 7,5% ставкада мажбурий суғурта бадаллари.

Меҳнат ҳақи фондидан оилавий корхона томонидан 15% ставкада Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) тўланади. Бунда ЯИТнинг энг кам миқдори корхонада ишловчи ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг 65%дан кам бўлмаган ҳолда тўланади. (АВ рўй. №2095 13.04.2010й.).

2. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги» Қонунга мувофиқ, оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Сизнинг ҳолатингизда, реклама ҳизматларини кўрсатишда ходимларнинг умумий сони 50 нафар кишидан ортмаслиги керак.

Оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак.

Оилавий корхона ва оилавий корхонанинг ёлланма ходими ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Оилавий корхона оилавий корхонанинг иштирокчилари ва ёлланма ходимлари учун меҳнат ҳақи, мукофотлар ҳамда компенсацияларнинг шаклларини, тизимини ва миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилайди.

 Оилавий корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг меҳнат ҳақи тарафларнинг келишувига кўра, лекин қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгиланади.

Оилавий корхона корхонанинг иштирокчилари ва ёлланма ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини, ижтимоий муҳофаза чораларини таъминлаши шарт ҳамда уларнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Оилавий корхона оилавий корхонанинг иштирокчилари ва ёлланма ходимлари ҳаётига ёки соғлиғига белгиланган тартибда суғурталаши шарт.

Оилавий корхонада иштирокчилар ва ёлланма ходимларнинг ишлаган вақти меҳнат стажига қўшилади.

Оммавий ахборот воситаларини ташкил этишни ҳам юридик шахс, ҳам жисмоний шахс ҳақли. Интернет сайти орқали ҳизматларни кўрсатиш сизга қайсини қулай бўлса, яъни бир ўзингиз ёки фирма ташкил этиб дўстона ижодий жамоа билан биргаликда – бу сизнинг шахсий қарорингиз асосида амалга оширилади.    

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 96
27.07.2016

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 26.12.1997 йилдаги      541-I-сон Қонуннинг 4-моддасига биноан умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар оммавий ахборот воситасидир.

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 11.10.2006 йилдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда - низом) 2-банди 2-хатбошисида  белгиланишича, маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари, худди шунингдек реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Веб-сайтни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш учун Сиз ваколатли орган – Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига ўрнатилган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишингиз ва давлат божини тўлашингиз зарур.

Оммавий ахборот воситасини таъсис этган, уни яратиш ва чиқариш вазифаларини ўз зиммасига олган, шунингдек таҳририятни ташкил этган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси оммавий ахборот воситалари муассиси ҳисобланади.

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг (ЎзР ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) 47-бандига биноан якка тартибдаги тадбиркор рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштиришга ҳақли.

Сайтда реклама жойлаштириш хизмати кўрсатиш учун  сиз юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз зарур.

ЯТТлар қатъий белгиланган солиқ тўловчилари ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади (Солиқ кодексининг 375-моддаси).

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш бошқа фаолият турларига киради.

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган бошқа фаолият турлари (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 12-илова) учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидагиларни ташкил қилади:

  • · 2 ЭКИҲ (260 480 сўм) – Тошкент шаҳрида;
  • · 1,5 ЭКИҲ (195 360 сўм) – Нукус шаҳрида ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда;
  • · 1 ЭКИҲ (130 240 сўм) – бошқа аҳоли пунктларида. 

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳақиқатда ишланган кунлар ёки хизматларни сотишдан олинган тушум суммасига боғлиқ эмас.  Улар йил бошига ўрнатилган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда йил давомида қайта кўриб чиқилмайди.

Суғурта бадаллари ҳам ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тартибда тўланади (СКнинг 311-моддаси).

Шунингдек, сиз ХК ёки МЧЖ шаклида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бу ҳолатда солиқ солиш тизимини танлаш ташкилий-ҳуқуқий шаклга боғлиқ бўлмайди. Сиз умумбелгиланган солиқларни ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими – ЯСТни танлашга ҳақлисиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика