Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Масуляти чекланган жамиятимизда 2 тасисчи бор. Биринчи таъсисчининг улуши икки юз миллион, иккинчи таъсисчимизнинг улуши икки юз эллик миллион сум. Иккинчи таъсисчимиз бир юз эллик миллион сумлик тавар- моддий бойликларни улуш сифатида киритди, лекин эртаси куни ушбу тасисчимиз ариза билан чикиб, бир юз эллик миллион сумлик тавар моддий бойликларни улуш сифатидан чикармокчи эканлигини билдирди. Биз бир мазкур товар-моддий бойликларни сотиб юборганмиз. Шу муносабат билан тасисчи берган товар ўрнига бошқа товар-моддий бойликларни берсак бўладими? Ягона дарча руйхатидан ўтказиш шартми?


Ответы экспертов
Ответов: 116
03.08.2016

ЎзР Фуқаролик кодексининг 44-моддасига мувофиқ юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ташкил этилган ҳисобланади.

Шу боис маъсулияти чекланган жамият ҳам “ягона дарча” марказида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Бунинг учун таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси) тайёр бўлиши, демак иштирокчилар таркиби ҳам аниқ бўлиши шарт.

Давлат рўйхатидан ўтказилиши учун улушлар шаклланганлиги унчалик аҳамиятга эга эмас, чунки ЎзР “Маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси 7-қисмига биноан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган  муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Яъни, улушлар киритилиши ва устав фонди шаклланиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 1 йилгача бўлган муддатда амалга оширилади.

 Таъсисчининг қайтариб олмоқчи бўлган улуши масаласига келганда қуйидаги меъёрлар қўлланилади.

Жумладан, ЎзР “Маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси 1-қисми 5,6-хатбошиларда жамият иштирокчисининг:

- жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига  сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;

- жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш ҳуқуқлари белгиланган.

Шунингдек, Қонуннинг 22-моддаси 5-қисмига биноан жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.

Яъни, таъсисчи томонидан товар шаклида киритган ўз улушини сотиши ёки ўзга тарзда ундан бош иштирокчилар фойдасига воз кечиши, жамиятдан чиқиши – иштирокчининг мутлақ ҳуқуқидир. Демак, улуш эвазига берилган товар ўрнига бошқа товар бериш учун эгаси бўлган иштирокчининг розилигини олиш, акс ҳолда унинг қийматини қайтариш лозим бўлади.

Бу қоида, уставда улушни қайтаришга оид бошқача тартиб белгиланмаган ҳолларда амал қилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика