Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ягона солиқ тўловчиси бўлган МЧЖ шаклидаги корхона "бажарилган ишлар далолатномаси"да сотиб олинган материаллар учун тўланган ҚҚСни қоплаш учун қурилиш қийматига қўшимча равишда 1,17 коэффициентини қўллашга ҳақлими?
Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган МЧЖ шаклидаги корхона эркин танлов савдоси бўйича таъмирлаш-қурилиш ишларининг тендер ғолиби бўлган. Ушбу таъмирлаш-қурилиш ишлари тўлиқ ҳажмда бажарилди, буюртмачи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланди, шунингдек экспертиза ҳам ўтказилди. Сотиб олинган материаллар учун тўланган ҚҚСни қоплаш учун далолатномада "Қурилиш фаолиятларида ислоҳотларни амалга ошириш мониторинги Республика Комиссиясининг 2009 йил 3 февралдаги 1-сонли баённомасига мувофиқ 1,17 коэффициент қўлланган. 1 йилдан сўнг текшириш вақтида қайта ўлчовдан ўтказаётган банк мутахассиси бажарилган ишлар далолатномасида кўрсатилган ушбу коэффициентнинг қўлланилишини ноқонуний деб топди ва уни қайтарди. Қурилишни қайта ўлчовдан ўтказаётган текширувчи ходим тузган далолатномасида 1,17 коэффициент нотўғри қўлланган деб хулоса берган ҳолда бу хулосага ҳуқуқий асос кўрсатмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 369
11.08.2016

Сиз кўрсатган коэффициентнинг қўлланилиши қанчалик қонунийлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:

- сизнинг корхонангиз бажарган ишлар қандай манбалардан молиялаштирилган;

- ушбу коэффициент буюртмачи ва сизнинг корхонангиз ўртасида тузилган пудрат шартномасида кўрсатилганми.

Ушбу коэффициент (фоиз) нинг қўлланилиш тартиби “Пудрат қурилиш ишларини бажаришга танлов савдолари иштирокчилари – талабгорларнинг солиққа тортиш хусусиятларидан келиб чиқиб марказлашган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектининг бошланғич қийматини шакллантириш механизмини тушунтиришлар” (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг от 6.02.2009 й. 05/23-16-сон Баённомасига 1-Илова) да келтирилган.

Тушунтиришларда назарда тутилганки, марказлашган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари қурилиш ишларини бажаришга танлов савдолари якунларига кўра ғолиб бўлган ЯСТ тўловчиси таклиф қилган объект қиймати қуйидагича аниқланган  фоизга оширилади: ҚҚС ставкасидан ЯСТ ставкасининг 50%и чегирилади (2016 йилда 20%-5%/2=17,5%). Ушбу фоиз қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

- тендерда фақат ЯСТ тўловчилари бўлган ташкилотлар иштирок этади. Шунда тендер якунига кўра ғолиб объект учун таклиф қилган қиймат 17,5%га оширилади;

- тендерда ҳам ЯСТ тўловчилари, ҳам ҚҚС тўловчилари иштирок этади. Шунда ЯСТ тўловчиси бўлган ғолиб объект учун таклиф қилган қиймат 17,5%га оширилади.

Тушунтиришларга мувофиқ ишларнинг қийматини ошириш ЯСТ тўловчиси бўлган пудратчига қуйидагиларни қоплашга имкон беради:

- ҚҚС билан сотиб олинган қурилиш материаллари ва ускуналарда тўланган ҚҚС суммасини;

- умумбелгиланган солиқ тўловларига нисбатан ЯСТнинг нисбий ошган қисмини.

Қийматни ошириш фоизини қўллашга ҳуқуқ берувчи муайян ҳужжатни тақдим этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Тушунтиришларда, шунингдек, аниқлаштирилганки, пудратчининг солиқ тўлаш тизимини ўзгартириши, яъни умумбелгиланган солиқдан соддалаштирилган тартибга ўтиши қурилишнинг тендер якунларига кўра белгиланган шартномавий нархи ЯСТ ставкасининг 50%ига камайтирилади. Бундан келиб чиқадики, агар тендер якунларига кўра сизнинг корхонангиз таклиф қилган нарх тегишли фоизга оширилган бўлса, пудрат шартномасида ҳам бу фоиз қўлланилиши керак эди. Мос равишда, бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) ҳақидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришдақийматни ошириш фоизи қўлланилади ва оширилган сумма бажарилган ишлар ҳажмидан ечилиши керак эмас.

Фуқаролик кодексининг 636-моддасига мувофиқ пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси кўрсатилади. Пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, башарти буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига таъсир этганлигини исботлай олмаса, пудратчи ишлар учун пудрат шартномасида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади (Фуқаролик кодексининг 637-моддаси).

Шундай қилиб, агар тендер якунларига кўра сизнинг корхонангиз ва буюртмачи ўртасида тузилган шартномада ишлар қийматини оширувчи фоиз назарда тутилган бўлса, сиз ушбу фоизни бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) ҳақидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада қўллашга ҳақлисиз. Қайта ўлчовдан ўтказиш натижасига кўра бажарилган ишлар қийматини ушбу фоиз суммасига камайтириш мумкинлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика