Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги тадбиркор ўз корхонасига олинган ВАЗ русумли машиналарда ўз махсулотларини харидорларга етказиб бериш фаолияти учун лицензия олиши шартми?


Ответы экспертов
Ответов: 236
31.08.2016

Сиз реализация қилинган товарни, унинг сотиб олувчисига етказиб бериш учун, автомобил транспортида юк ташишга лицензия олмаган ҳолда ўз автотранспортингизда ташиш ҳуқуқига эгасиз.

Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак[1]. Бундай фаолият деганда белгиланган тўлов эвазига бошқанинг товарини ташиш тушунилади. Сизнинг ҳолатингизда эса, ўз транспортингизда ўзингизнинг товарингиз ташилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-банди[2] ва Электрон тижоратни амалга ошириш Қоидаларининг 47-бандида белгиланишича, товарлар сотувчининг ўз автомобиль транспортида етказиб берилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро ташишларга лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Гарчи ушбу имтиёз электрон тижоратни ривожлантириш ва эркинлаштириш мақсадида белгиланган бўлса-да, Қарорда ушбу имтиёзлар фақат савдони электрон тижорат ёрдамида амалга оширувчи шахслар учун назарда тутилганлиги аниқлаштирилмаган. Шунга кўра, агар Сиз ўз автотранспортингизда ўз товарингизни ташишни амалга ошираётган бўлсангиз, сиз бу фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлисиз.

 

 


[1] Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомнинг 2-банди (ВМнинг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон Қарорига 1-илова)

[2] ВМнинг 2016 йил 2 июндаги. 185-сон Қарори

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика