Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ директорининг таътилга чиқиши ҳақидаги буйруқ таъсисчилар томонидан чиқариладими ёки бошқача тарзда расмийлаштириладими? Ушбу буйруқнинг намунаси борми?
МЧЖ директори меҳнат таътилига чиқиши керак. МЧЖ директорининг меҳнат таътилига чиқариш тўғрисида тушунтириш берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 213
10.08.2016

Маҳсуляти чекланган жамиятнинг директори ҳам мазкур жамият ходими сифатида Меҳнат кодексида белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқади.

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунинг 29-моддасига асосан жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга оширилиши белгиланган. Шу билан бирга мазкур Қонунинг 39-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, таъкидлаш лозимки ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан тартибга солинади.

Юқоридагиларга асосан, жамият директорининг меҳнат таътилига чиқиши борасидаги қуйидаги буйруғи унинг ўзи томонидан имзоланади.

 

_________________________________

(ташкилот номи)

 

БУЙРУҚ

 

20____ й. «___» ________

_______-сон

__________ ш.

 

 

«Меҳнат таътили бериш тўғрисида»

 

1. 20__ йилнинг «__» __________ дан «___»____________ гача бўлган иш даврим учун, 24 иш кунидан иборат меҳнат таътилига чиқишим инобатга олинсин. Ишга чиқиш вақтим ________________.

2. Меҳнат таътилим даврида директор вазифасини вақтинча бажариш ______________ га  юклатилсин.

 

Асос: МЧЖ умумий йиғилиши аъзолари раиси номига

      ёзилган ариза, таътиллар жадвали  

 

 

Директор

______________

/______________________/

 

 

 

М.П.

 

 

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика