Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Qanday qilib men chet el institutida o'qish uchun kontrakni to'lashim mumkin? Va umuman bunga O'zbekiston fuqorasi sifatida huquqim bormi? Agar bo'lsa, qanday qilib o'z huquqlarimni talab qilsam boladi?
Men chet el oliygohlarida, yani Avstraliyada ta'lim olishni niyat qilgandim va hujjatlarim yaqinda u yerdagi institut tomonidan korib chiqildi va oqishga taklif qilindim va keyingi bosqich bu institut kontraktlarini bir qismini tolash. Ko'p eshitganman va guvohi bo'lganman banklar bunday holatda talabalardan o'z kontraktlari miqdorida xorijiy valyutani dollarni olib kelishni va to'lovni amalga oshirishlari so'rashmoqda va huddi shu muommo meni tashvishga solmoqda. Chunki faqatgina kontrakt tolovni bankga som olib borib konvertatsiya yoli bilan tolasamgina oqish orzuyim amalga oshadi, bolmasa yo'q, chunki shuncha miqdorda chet el valyutasi- dollar menda yo'q. Qanday qilib men xohlayotgan tarzda institut kontraktlani tolashim mumkin? Va umuman bunga O'zbekiston fuqorasi sifatida huquqim bormi? Agar bolsa qanday qilib oz huquqlarimni talab qilsam boladi?


Ответы экспертов
Ответов: 107
17.09.2016

ЎзР “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, жорий халқаро операциялар ва чет эл валютасини улар билан боғлиқ ҳолда сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.

Таълим учун ҳақ тўлаш савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларига, мазкур жўнатмалар эса ўз навбатида жорий халқаро операциялар сирасига киради.

Демак, таълим учун ҳақ тўлаш ва у билан боғлиқ чет эл валютасини сотиб олиш чекловларсиз амалга оширилиши керак.

2013 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан хорижий валюта халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотилади.

Бу учун Сиз ваколатли банкнинг конверсион бўлимини масъул ходимига мурожаат қилиб, қуйидагиларни, яъни:

шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат;

чет эл валютасини сотиб олиш белгилаган шаклдаги ариза[1];

хорижий валютани сотиб олиш учун миллий сўмда етарли миқдори мавжуд шахсий пластик картани тақдим этишингиз лозим бўлади.

Сизнинг номингизга халқаро тўлов картаси очилиб, хорижий валюта кўчирилганда банк раҳбариятига ўқиш учун тўловни амалга ошириш ҳақида мурожаат қилишингиз лозим.

Ваколатли банк хорижий валютадаги операцияларга лицензияни олаётганда, савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларини (шу жумладан ўқиш учун тўловларни) амалга ошириш учун малакавий ва техник талабларга жавоб бериши борасида Марказий банк томонидан текширилади[2]. Шу боис банк техник ва бошқа хилдаги тўсиқ ва қийинчиликларни бахона қилишга ҳақли эмас.

Ўз ҳуқуқларингизни амалга оширишда қаршиликларга дуч келган тақдирингизда Қонунга мувофиқ валютани назорат қилиш органларга кирувчи ЎзР Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, шунингдек вазифасига валютага оид жиноят ва қонунбузарликларга қарши курашиш кирадиган прокуратура органларига шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 


[1] ЎзР Адлия вазирлигида 20.03.2013 йилда 2437-сон билан рўйхатга олинган Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-иловаси

 

[2] ЎзР Адлия вазирлигида 03.08.1998 йилда 463-сон билан рўйхатга олинган, тижорат банкларга чет эл валютасида операциялар ўтказишга лицензия бериш Қоидаларига мувофиқ

 

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика