Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1-савол. Психотерапия фаолияти учун лицензия олиниши керакми? 2-савол. Ходимнинг иш хақидан коммунал тўловлар учун қарздорлик суммаси ушлаб қолиниши бухгалтерия хисобида қандай акс эттирилади? Иш ҳақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми? ДСИ ходимларининг ҳаракатлари қонунийми? 3-савол. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 ой ичида устав фондини тўлиқ шакллантирса, устав фонди миқдорини ошириши мумкинми?
1-холат. «UMIDACONSULTING» МЧЖ 2016 йил 15 январда давлат рўйхатидан ўтган. Асосий фаолияти - Инсон саломатлигини сақлаш бўйича бошқа фаолиятлар (ХХТУТ – 91550).Корхонамиз жисмоний ва юридик шахсларга психологик маслахат бериш хизматини ташкил этмоқчи. Психологик маслахат якка шахсларга, оилаларга, жамоаларга ва корхона-ташкилотларга мутахасис психологлар томонидан психологик холатлар диагностикаси ва коррекцияси оркали амалга оширилади. Психологик маслахат – якка тартибдаги психологик маслахат, учрашув, тренинг,семинар ва х. шаклида амалга оширилади. Психологик маслахат фаолияти учун лицензия керак ёки керакмаслиги борасида ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасидан қуйидагича жавоб келди: "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли Қарори билан тасдиқланган «Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати» га психология ихтисослиги тиббий ихтисослик тури сифатида киритилмаган. Мазкур қарор билан тасдиқланган «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» ги низомнинг 3-бандида «Касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга, чалинган касаллик (касалликлар) дан кейин реабилитация қилишга йўналтирилган, махсус тиббий маълумотни ва кўникмаларни талаб қилувчи муайян тиббий ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича фаолият лицензияланадиган тиббий фаолият хисобланади. Сизнинг корхонангиз режалаштирган психологик маслахат, учрашув, тренинг ва семинарлар юқорида кўрсатиб ўтилган таърифга мос келмаса, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олиш талаб этилмайди". Ушбу жавоб мени қаноатлантирмади (фикримча, Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатида психотерапия ихтисослиги мавжуд, акс ҳолда лицензия талаб қилинмаслиги ҳақида аниқ жавоб келар эди). Юқоридагиларга асосан, фикрингизча, ушбу фаолият учун лицензия олиниши шартми? 2-холат. Хозирги кунда мy.soliq.uz портали орқали Корхона ходимларининг ёки таьсисчиларининг ер ва мол-мулк солиғидан қарзлари корхона хисоб рақамидан ечиб олинмоқда. ДСИ ходимлари ушбу тўловларни ходимнинг ойлик иш хақидан ушлаб қолинишини айтишяпти. Ушбу тўловларни ходимнинг ойлик иш хақидан ушлаб қолиниши – бухгалтерия хисобида қандай акс эттирилади? Ушбу тўловларнибухгалтерия хисобида - ойлик иш хақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми?Умуман олганда ушбу жараённи тартибга солувчи норматив хуқуқий хужжат борми? ДСИ ходимларининг Жисмоний шахснинг ер ва мол-мулк солиғидан қарзларини тўлашни талаб килишга хақлими? 3-савол. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 ой ичида устав фондини тўлиқ шакллатирса, устав фонди миқдорини ошириши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 362
30.08.2016

  1. Давлат солиқ хизмати органлари (ДСХО) жисмоний шахсларнинг ер ва мулк солиғидан қарзларини тўлашни корхонадан талаб қилишга ҳақлими?
  2. Бухгалтерия ҳисобида жисмоний шахсларнинг солиқларини  ходимнинг ойлик иш хақидан ушлаб қолиниши қандай акс эттирилади?
  3.  Ушбу тўловларнибухгалтерия хисобида - ойлик иш хақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми?
  4. Умуман олганда ушбу жараённи тартибга солувчи норматив хуқуқий хужжат борми?

1. ДСИ ходимлари корхона ҳисобрақамидан ходимлар-жисмоний шахсларнинг солиқларининг тўланишини корхонадан талаб қилиш асосида эмас, балки корхона розилигини олган ҳолда амалга оширишмоқда, агар бунга қарздорлар – жисмоний шахсларнинг ҳам розилиги бўлса, ДСИ ходимларининг ушбу ҳаракатлари қонуний ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг розилиги ёзма равишда билдирилиши керак.

Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари  давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлашдан иборат. Ўз мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чоралар кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1997 й. 474-I-сон "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддаси). ЎзР Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. Солиқларни тўлаш тартиби ва муддатлари Солиқ кодекси билан белгиланган.

 2. Бухгалтерия ҳисобида жисмоний шахсларнинг солиқларини  ходимнинг ойлик иш хақидан ушлаб қолиниши ва уларнинг ДСИга тўланиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

Жисмоний шахсларнинг ер ва мулк солиғининг корхона ҳисобрақамидан ечиб олиниши

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тўланган жисмоний шахснинг солиқларини уларнинг аризаси асосида иш ҳақидан ушлаб қолинишини акс эттириш

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

 

Счетларни ўзаро ёпиш

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 3. Мумкин. Бунда, иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси, 6-банди). Ушбу даромадлар жисмоний шахснинг ялпи даромади таркибига киритилиб, умумбелгиланган тартибда жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиққа тортилади. Ушбу даромадлар Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадларига киритилмагани учун улар ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

4. Жисмоний шахслар томонидан ер ва мулк солиғини тўланиш тартиби ЎзР Солиқ кодексининг 48 ва 50-бобларида келтирилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 107
23.08.2016

1. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг Рўйхатининг 25-бандида психотерапия ҳам кўрсатилган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат барча учун, шу жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ҳам мажбурий кучга эга ва бажарилиши шарт. Яъни, хусусий тиббиёт муассасаси томонидан психотерапия фаолияти билан шуғулланиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тартибда мурожаат қилинганда лицензия берилиши лозим бўлади.

3. Корхона рўйхатдан ўтказилганидан кейин унинг устав фондини қайси муддатда ошириш масаласи - бундай кўпайтириш қайси маблағ ҳисобидан амалга оширилишига боғлиқ. Умумий қоида – кўпайтириш устав фонди тўлиқ шакллантирилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин (ЎзР “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонунининг 16-моддаси).

Қонунда 2 та турдаги устав фондини кўпайтириш кўзда тутилган:

1) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш.

Жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин (Қонуннинг 17-моддаси).

2) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш (18-модда).

Бундай манбалардан устав фондини кўпайтириш учун қонунда муддатлар кўзда тутилмаган, яъни устав фонди шаклланганидан кейин уни хоҳлаган пайтда кўпайтириш мумкин. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика