Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кўмир сотиш дистрибьюторлик маркази бўлган корхона кўмир маҳсулотларини воситачилик шартномаси асосида олиб, бюджет ташкилотларига сотишда тушган пул маблағларидан ЯСТ 5%лик аванс тўловларини тўламаслиги мумкинми, агар корхона бундан ташқари умумий тушумнинг 13%ини ташкил этувчи бошқа товарлар улгуржи савдо фаолияти билан ҳам шуғулланса?
Бизнинг корхонамиз кўмир реализация қилувчи ҳудудий дистрибьюторлик маркази ҳисобланади, ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширади. Кўмир сотилгач, ишлаб чиқарувчидан – комитентдан воситачилик ҳақини олади, ва бу унинг даромади ҳисобланади. Кўмир сотишдан ташқари корхона канцтоварлар ва цемент сотиш бўйича улгуржи савдо фаолиятини амалга оширади. Улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензияга эга. 2015 йил якунларига кўра умумий тушумнинг 87%ини воситачилик ҳақидан даромадлар, 13%ини улгуржи савдодан даромадлар ташкил этди. Кўмир сотиш шартномалари асосида бизга бюджет ташкилотларидан 30% лик бўнак маблағлари келиб тушади. Яъни, ҳали реализация қилинмаган кўмир учун аванс пуллари тушади.улгуржи савдо махсус ҳисобрақамига келиб тушган маблағлардан автоматик равишда ЯСТга 5%лик аванс тўловлари тўланади. Ушбу келиб тушган аванс суммаларидан тўланган ЯСТ бўйича олдиндан тўлов бўлиб қолаяпти, аслида биз бу маблағларни комитентга ўтказиб беришимиз керак. Биз сотилган кўмир учун олинган воситачилик ҳақидан 33% лик ставкада солиқ тўлаймиз. Корхонамизда ишлайдиган ходимларнинг ўртача йиллик сони 53 кишини ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 360
22.08.2016

Сизнинг корхонангиз асосий фаолияти тури - халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизматини кўрсатиш (ХХТУТ 71500), ходимлар сони бўйича эса – йирик корхона ҳисобланади (ВМ 11.10.2003 й. 439-сон Қарори билан рўйхатга олинган  "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси"). Шунинг учун сизнинг корхонангиз умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак, бунда ЯСТдан аванс тўловлари тўланмайди. Кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчилар ҳудудий дистрибьюторлик марказлари билан  улар орқали бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш учун воситачилик шартномасини тузадилар (ЎзР ВМ 02.07.2015 й. 177-сон Қарорига 5-Илова Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинадиган кўмир ва кўмир брикетларини сотиш, етказиб бериш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги Низом ”нинг 10-банди).

Солиқ кодексининг 350-моддасига мувофиқ воситачи, ишончли вакил томонидан воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Яъни, сизнинг корхонангиз орқали бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларининг сотилиши савдо фаолияти эмас, балки воситачилик хизматлари дея баҳоланади.

2015 йил якунларига кўра корхонангиз йирик воситачилик корхонаси бўлганлиги сабабли сиз давлат солиқ хизмати органларига 2015 йил учун йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай ёзма билдириш асосида 2015 ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга оширишингиз лозим эди. Бунда умумбелгиланган солиқлар суммаси ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасидан ошиб кетган тақдирда ошган сумма бюджетга тўланиши лозим. Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси умумбелгиланган солиқлар суммасидан ошиб кетган тақдирда, бюджет билан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди (Солиқ кодексининг 350, 351-моддалари).

 Агар корхонангизнинг асосий фаолият тури – воситачилик бўлса, ва бунда ходимлар сонига кўра йирик корхоналар сирасига кирсангиз, сизга кейинги ҳисобот даври (чорак) дан бошлаб ягона солиқ тўловидан воз кечиб, умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтишингизни маслаҳат берамиз. Бунинг учун ҳисобот даври (чорак) тугагач 10 кун давомида давлат солиқ хизмати органларини умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтишингиз ҳақида белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этишингиз керак. Юқорида айтилганидек, умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ЯСТдан аванс тўловларини тўламайдилар.

Агар корхона умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботларни тақдим этса, уч кун муддатда давлат солиқ хизмати органлари тижорат банкларига улгуржи савдо корхоналарига тааллуқли бўлмаган ва Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.01.2010 й. 2065-сон билан рўйхатга олинган) нормалари тадбиқ қилинмайдиган корхоналарнинг рўйхатини юборадилар.

Агар 2016 йил якунига кўра корхонангизнинг асосий фаолият тури улгуржи савдо фаолияти бўлса, у ҳолда ходимлар сонидан қатъий наза ЯСТ бўйича аванс тўловлари тўланиши сақлаб қолинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика