Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимларимиз томонидан баннер ясаганлик учун хизмат ҳақини қандай расмийлаштириб тўлаб беришимиз керак?
Бизнинг корхонамизнинг веб-сайти бор. Ушбу сайтга турли ташкилотлар реклама баннерларини жойлаштиришади. Баннерларни ясаш алоҳида тўлов асосида амалга оширилиб, баъзида корхонамиз ходимлари томонидан амалга оширилади. Шундай холларда, ходимларга баннер ясаганликлари учун тўлов тўлашимиз зарур. Буни қандай тартибда расмийлаштиришимиз керак.Буюртмачи ташкилотлар ушбу хизмат учун бизнинг хисобга алохида туловни амалга оширишади.


Ответы экспертов
Ответов: 294
25.08.2016

Ушбу ҳолатда қандай йўл тутилиши баннер тайёрлаш бўйича буюртмалар қанчалик тез-тез олиниб турилишига боғлиқ.

Агар буюртмалар тез-тез келиб тушадиган бўлса, унда бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандига мувофиқ ходимнинг хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги ёки бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги деб баҳоланади.

Уларни бажарганлик учун томонлар келишувига мувофиқ ходимнинг иш ҳақисига қўшимча ҳақ тўланиши лозим бўлади.

Аксинча, агар бундай буюртмалар аҳён-аҳёнда келиб тушадиган бўлса, унда томонлар ўртасидаги ушбу муносабатни, назаримизда Фуқаролик кодексининг 703-708-моддаларига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш муносабатлари сифатида кўриб, тегишли шартнома тузиш ва ушбу шартнома асосида алоҳида ҳақ тўлаб бериш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика