Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Магистратурада таълим олаётган талабани ишга тўлиқ ставкага қабул қилишимиз мумкинми?
Олий ўқув юрти бакалавриатини тугатган, ҳозирги кунда эса магистратурада таълим олаётган бир ёш мутахассисни ишга қабул қилаяпмиз. Гарчи у ўқир экан, унга 3 соатлик иш куни тайинланди ҳамда 0,5 иш ҳақи ҳисобланмоқда. Лекин бу талаба иш вақтидан ташқари пайтда кўпроқ ишлашга ва тегишинча иш ҳақини 100% олишга рози бўляпти (эҳтимол оилавий шароитлар туфайли). Табель 40 соатлик иш ҳафтаси бўйича юритилади (7,7,7,7,7,5 соат), меҳнат шартномасида эса иш вақти 14.00 дан 21.00 гача ва тегишинча шанба куни 14.00 дан 19.00 гача деб ёзилади. Бизнинг ҳаракатимиз нечоғли тўғри? Ходим аризани қандай ёзиши керак? Ушбу буйруқни чиқариш асосида бу буйруқ қайси ҳужатга асосланаётганлигини ёзиш керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 440
18.08.2016

Тўлиқсиз иш вақти хусусида

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин (часть 1 ст.119 ТК).

Амалиётда бу нормадан кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни ўқиш вақтидан бўш вақтда ишлаш учун ишга қабул қилишни расмийлаштиришда фойдаланилади.

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (лекин ариза эмас) асос бўлади, МКнинг 82-моддаси 1-қисми.

Қайд қилиш жоизки, тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Сизнинг мисолингизда бу талаблар бузилмоқда.

 

 

Тўлиқ иш режимига ўтиш хусусида

Иш берувчи талабанинг ўқиш вақтидан бўш вақтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатилиши тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин, чунки меҳнат қонунчилигида талабаларнинг ишлаши ва кундузи ўқишига тақиқ қўйилмаган. Ушбу иш режими бошқа ходимлар иш режимидан фарқ қилиши мумкин.

Бунда битта шартга риоя қилиниши керак – иш ўқиш вақтидан бўш вақтда бажарилади. Бу талабни меҳнат шартномасида мустаҳкамлаб қўйиш лозим ва иш вақти режимини, шунингдек муайян меҳнат нормаларини бажарган тақдирда талаба асосий ходим сифатида 100%гача иш ҳақи олиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика