Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Олий ўқув юртини тугатяпман, ишга жойлашганлигимиз тўғрисидаги маълумотномасиз бизни малака ишини ҳимоя қилишга қўйишмаяпти. Мен ўз хоҳишимга кўра ишга жойлашишим мумкинми ёки тақсимот бўйича Ўзбекистонда 3 йил ишлаб беришим керакми? Бюджет асосида ўқишга кирган ўз дипломини “пул тўлаб қайтиб олиши” ва олий ўқув юртини тугатиши билан дарҳол олиб кетиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 55
18.08.2016

Давлат грантлари асосида таълим олган олий ўқув юртлари битирувчилари тақсимот бўйича Ўзбекистонда камида 3 йил ишлаб беришлари зарур. Ҳар бир ўқув йили бошланишида (сентябрда) грант асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга кирган талабалар ва олий ўқув юрти ўртасида ўқишни тугатгандан кейин Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида, корхоналарида, ташкилотларида ишлаб бериш тўғрисида шартнома тузилади.

Битирувчиларни эгаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига мувофиқ тақсимлашни мувофиқлаштириш учун тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар қошида иш берувчилар буюртмаларини шакллантирадиган ва битирувчини ўзлаштириш рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди амалга оширадиган махсус комиссия тузилади.

Комиссия иши йиғилиш баённомалари ва  битирувчиларни шахсан тақсимлаш қайдномалари билан расмийлаштирилади. Бўш иш жойларини тақсимлашда хоҳишга кўра олий ўқув юртини контракт асосида тамомлаган талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин. Олий таълим муассасасининг тақсимот комиссияси ўз ишини тугатгандан кейин, бироқ битирувчи ўқишни тугатгандан кейин 3 кундан кечиктирмай ишга юборилаётган битирувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:

олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма; ишга йўлланма; Тақсимот комиссияси қарори ва тақсимот рўйхатидан кўчирма.

Комиссия иш билан таъминлай олмайдиган бюджетчи-битирувчиларга мустақил равишда ишга жойлашиш имконияти берилади ва кўрсатилган муддатларда бундай имконият тақдим этилганлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.   Битирувчи тақсимот бўйича 3 йил ишлаб бергандан кейин 1506-сон-Низомга мувофиқ унга олий таълим муассасаси томонидан бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасига мувофиқ дипломнинг асл нусхаси берилади. Шундай қилиб, битирувчи иш билан таъминланмаган ва унга мустақил ишга жойлашиш имконияти тақдим  этилган ҳолатдан ташқари 3 йил муддат ўтгунча дипломни олиш мумкин бўлган қоида, шунингдек грант асосида таълим олганлик учун маблағларни давлат бюджетига қоплаш қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика