Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳақиқатан ҳам магистратурани тугатгандан кейин мен фақат давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқига эга бўламанми?
Мен ТДИУ магистратурасининг иккинчи босқичида давлат гранти асосида таълим олаяпман ва ўқишни тугатгандан кейин уч йил мажбурий ишлаб беришим керак. Мустақил равишда ишга жойлашиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда мен хусусий банкдан олий ўқув юртини тугатгандан кейин мени уларга ишга юбориш тўғрисидаги сўров билан хат олиб келдим. Бироқ университетнинг маркетинг бўлимида бу муассаса давлат ташкилоти бўлиши керак деб, хатни қабул қилишмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 112
18.08.2016

Олий ўқув юртининг бакалавриат ва магистратурасини битиргандан кейин мажбурий уч йил ишлаб бериш тартиби ва шартлари Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом (ИВ, ОЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги ва МАИМВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тартибга солинган. Унинг 1-бандига биноан барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади. Кўринадики, иш берувчи мажбурий тартибда давлат тузилмаси бўлиши керак деган талаб бу низомда сақланмайди. Унда иш жойи давлат ёки хусусий ташкилот бўлиши умуман аниқлаштирилмаган.

Кўрсатилган қонун ҳужатлари қоидалари мазмунидан келиб чиқадики, сиз ўқишни тугатгандан кейин давлат корхонасида ва хусусий ташкилотда ишлашингиз мумкин. Агар сўровни (буюртмани) шакллантириш ва жўнатишда иш берувчи томонидан 1506-сон Низомнинг мажбурий талабларига риоя қилинган бўлса, олий таълим муассасаси сизни у ерга ишга юборишни рад этиши учун асоси бўлмаслиги керак.

1506-сон Низомнинг 12-банди “а” кичик бандига асосан олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси  қуйидагиларни инобатга олган ҳолда битирувчиларни тақсимлайди:

-эгаллаган таълим йўналиши ва малакаси;

-кадрларга бўлган буюртмага асосан;

-уларнинг рейтинги;

-оилавий шароити;

-доимий яшаш жойи;

-таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истаги.

Агар сизда хат (буюртма) бўлатуриб, сиз жойлашишни истаган ишга сизни юборишни рад этишса, тасарруфида ТДИУ бўлган тегишли вазирликка (идорага) мурожаат қилиш мумкин.

Агар университет сизни ўз ихтиёрига кўра ишга юборишга қарор қилса ва бу сизни қаноатлантирмаса, сиз бундай қарор устидан бўйсунувида ТДИУ бўлган тегишли вазирликка ёки идорага ёхуд  фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган ҳолда шикоят қилишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика