Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кадрлар бўлими инспектори мендан нострификациялашни талаб қилишга ҳақлими?
Мен 1986 йилда Омск давлат институтига ўқишга кирдим, 1992 йилда уни тугатдим (чунки мен бола туғилганлиги сабабли академик таътил олгандим). Эски намунадаги (совет) диплом олдим ва ушбу бутун вақт мобайнида ишладим. 2013 йилдан бошлаб мендан нострификациялашни талаб қила бошлашди. Кадрлар бўлими инспектори мендан нострификациялашни талаб қилганда ҳақ бўладими? Агар 2007 йилда шу диплом (рус тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича) билан бошланғич синфлар ўқитувчисига қайта тайёрлашдан ўтган бўлсамчи. 2008, 2012 йилларда малака ошириш курсларини ўтадим. 2015 йил 1 январдан профессионализм ва тарбиявий иш учун устамани олиб ташлашди. Энди эса тоифани ҳам олиб ташлашмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 696
18.08.2016

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни нострификацияланади (эквивалентлигини қайд этилади).

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий  ҳуқуқлар берилиши тушунилади (Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди).

Хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда тегишли гувоҳнома бериш бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси  (кейинги ўринларда – ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.

Дипломни нострификациялаш учун ваколатли органга қуйидагиларни топшириш  зарур:

нострификациялаш тўғрисида ариза;

маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);

маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг  иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал  тасдиқланган таржимаси.

Эквивалентликни қайд этиш жараёни махсус комиссия томонидан олинган таълимнинг Ўзбекистон Республикаси давлат  таълим стандартларига мослигини аниқлаш учун экспертиза орқали ўтказилади. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ваколатли орган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлиги тўғрисида қарор чиқаради ёки уни бундай деб тан олишни рад этади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига махсус гувоҳнома берилади.

Нострификация тўлов асосида амалга оширилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 1 ойдан ошмаслиги керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика