Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар ходим корхонадан қарз ҳисобига намунавий уй олса ва қарзни иш ҳақи ҳисобидан қайтарса, унинг қарзни қайтаришга йўналтирган иш ҳақига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими? 2. Қарз бериш жараёни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?
Корхона директори янги қурилган намунавий уй олиш мақсадида корхонадан қарз олмоқчи ва уни иш ҳақи ҳисобидан бўлиб-бўлиб қоплаб бермоқчи. Корхона директорга берилаётган қарзни қурилиш корхонасига ўтказиб беради.


Ответы экспертов
Ответов: 423
16.09.2016

1. Ҳа, ушбу ҳолатда корхона олдидаги қарзни қайтаришга йўналтирилган ходимнинг иш ҳақига белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

ЖШДС бўйича имтиёзлардан фойдаланиш учун бошқа вариантларни кўриб чиқиш мумкин.

Агар ходим ёш оила аъзоси бўлса:

Юридик шахсдан - иш берувчидан ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-банди биринчи қисми; 18.05.2007й.. ПФ-3878-сонли Президент Фармони 4-банди). Мос равишда, ушбу маблағларга ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ солинмайди. Фақат ушбу ҳолатда пул маблағлари беғараз асосда, яъни пулни корхонага ходимнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадларидан қайтариш шартисиз берилиши керак.

Ушбу ҳолатда яна бир устун жиҳат бор: корхона даромад солиғи ёки ЯСТ ҳисоблашда солиққа тортиладиган базани ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 10 фоизига камайтириш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 159-моддаси 5-банди; 356-моддаси).

Ёш оила аъзолари томонидан солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганса, унинг ушбу даромадлари ЖШДСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Агар ходим қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қураётган бўлса:

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида юридик шахсдан - иш берувчидан олинган маблағлар жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-банди 2-қисми; 03.08.2009 й. N ПҚ-1167-сонли Президент Қарорининг 9-банди). Шунингдек, нафақат ёш оила аъзолари томонидан, балки мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар) томонидан иш берувчи-юридик шахсдан олинган пул маблағлари ҳам даромад сифатида қаралмайди. қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қуриш учун ипотека кредитларини ажратиш  "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ зиммасига юклатилган (4.01.2013 й. ПҚ-1902-сон Президент Қарорининг 2-банди). Бу ерда ҳам энг муҳим жиҳат – бу пул маблағларининг беғараз, қайтариш шартисиз берилишидир, агар пул маблағларини қайтариш шарти билан берилса, улар белгиланган тартибда солиққа тортилади.

солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБдан олинган кредитлар ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда уларнинг ушбу даромадлари ЖШДСдан озод этилади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида пул маблағлари банкка ипотека кредитларини қоплаш учун тўланиши керак, қурилиш ташкилотига эмас.

Юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ҳамма берилган маблағларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

2. Ходимга пул маблағларини қарзга бериш учун у билан қарз шартномасини тузиш керак.

Бунда қарз суммаси қонун томонидан белгиланган чегарадан (корхона активлари умумий қийматининг 25%и) ёки корхона уставида кўрсатилган суммадан ошмаса, директор шартномани таъсисчилар розилигисиз имзолаши мумкин. Корхона активлари умумий қийматининг 25%идан ошмаган миқдордаги пул маблағларини бериш мумкинлигига қўйилган талаб мол-мулкни жамиятнинг тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ бўлганлиги учун тадбиқ этилади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғгисидаги” Қонуннинг 44-моддаси 1-қисми; Фуқаролик кодексининг 732-моддаси). Агар қарз суммаси корхона активларининг 25%идан ошса, бундай битимни тузиш ҳақида қарорни таъсисчилар қабул қилади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 44-моддаси 3-қисми). Бунда корхона раҳбари фақат битимни амалга оширишга рухсат берувчи таъсисчилар йиғилиши баённомаси асосидагина қарз шартномасини имзолаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика