Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Касаллик ташхисим аник булса хар йил кайта курикдан утишим шартми? Ишловчи II-гурух ногиронини III-гурухга туширамиз деб куйишмаяпти, ногиронлик нафакасини олиб туриб ишлашга хаккинг йук ё ишни танла ёки II-гурух ногиронлиги нафакасини танла деб куйишмаяпти, ишхонамда махсус шарт-шароитлар килиб беришган холда хам II-гурух ногирони ишлашга хакки йукми ва кайси конун ёки фармоишга асосан? Неча йиллик кайта 1 йиллик ТМЭК куригидан сунг бирламчи (узлуксиз, умр охригача) ногиронлик группасига чикиши керак?
Авваламбор Ассалому алейкум, Мен Сурхондарё вилояти Термиз шахридан Шералиев Мансур Алишер Угли 1993-йилда Термиз шахрида тугилганман ёшим 23 да, маълумотим Урта-махсус, болаликдан «Гемафилия А-огир кечиши» буйича ТМЭК куриги хулосаси, далолатномасига асосан II-гурух ногирониман. Бу касалликни буткул даволашни йукотишни иложи йук. Мен шунга карамасдан 2 йилдан буён махсус шарт-шароитлар билан хисобчи касбида ишлайман, болаликдан 16 ёшимга кадар ТМЭК томонидан II-гурух ногиронлиги хакида маълумотнома берган, 16 ёшимдан то хозирги яни 23 ёшимга кадар кайта курик 1 йиллик ТМЭК томонидан II-гурух ногиронлиги хакида маълумотнома бериб келмокда, 16 ёшимдан кейин 7 йил мобайнида кайта курикдан утиб келмокдаман бирламчи (узлуксиз, умр охригача) группага чикаришмаяпти, хар йил хар-хил бахоналар килиб югиртиришади бирламчи (узлуксиз, умр охригача) ногиронлик группасига хар-хил бахоналар билан чикоришмайди. Касаллик ташхисим аник булса хар йил кайта курикдан утишим шартми ? Ишловчи II-гурух ногиронини III-гурухга туширамиз деб куйишмаяпти, ногиронлик нафакасини олиб туриб ишлашга хаккинг йук ё ишни танла ёки II-гурух ногиронлиги нафакасини танла деб куйишмаяпти, олган II-грух ногиронлик нафакам даволанишимга етмаса, иш хаким билан нафакамни кушган холда учма-уч, хилла даволанишимга етса, хаккатдан хам ишхонамда махсус шарт-шароитлар килиб беришган холда хам II-гурух ногирони ишлашга хакки йукми ? Шу хаккатдан хам кайси конун ёки фармоишга асосан ? Шу хакида маълумот берсангиз ва неччи йиллик кайта 1 йиллик ТМЭК куригидан сунг бирламчи (узлуксиз, умр охригача) ногиронлик группасига чикиши керак шу хакида хам маълумот берсангиз ва кайси конун ёки фармоишга асосанлигини тушинтириб айтиб берсангиз уз хукукимни химоя килишга кисман булса хам ёрдам берсангиз. Олдиндан уз миннатдорчилигимни билдираман. С детства, Я являюсь инвалидам II-группы на основе акта заключения ВТЭК «Гемафилия А - тяжелого течения». Эту болезнь не возможно излечить полностью. Не смотря на это, вот уже 2 года я работаю бухгалтером в специальных условиях. До 16 летного возраста ВТЭК выдавал мне справку об инвалидности II-группы. От 16 лет до 23 года ВТЭК каждый год выдает справку об инвалидности, получается, что с 16 летного возраста в течение 7 лет прохожу повторный медосмотр, но каждый год по всяких причинам не устанавливают постаянную инвалидность. Если диагноз заболевания точный, то обязательно ли гаждый год мне надо проходить повторный медосмотр. Настаивают на установлении работаюшему инвалиду II-группы на III-группы инвалидности. Говорят, что я не имею права одновременно работать и получать пособие. Имеет ли право инвалид II-группы работать в специалных услувиях и одновременно получать пособие? Через сколько лет после повторного медосмотра назначается постоянная инвалидность, и в каком нормативно-правовом акте это установлено?


Ответы экспертов
Ответов: 10
06.11.2016

1. Муддатсиз ногиронлик ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2008 йилдаги 175-сон «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 6- илова билан “Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати” тасдиқланган. Айнан шу норматив-ҳуқуқий ҳужжат(кейинги ўринларда - НҲҲ) билан муддатсиз (муттасил) ногиронликни белгилаш назорат қилинади.

Касалликлар рўйхатидан ташқари мазкур НҲҲда ногиронликни муддатсиз белгилашга асос бўла олдиган қатор ҳолатлар келтирилган. Рўйхатнинг 6- бўлими 2-бандига мувофиқ кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга муддатсиз ногиронлик белгиланади.

 “Гемофилия А” касаллигида қон қуюлиши тизимидаги бузилишларнинг генетик омилларга асосланганлиги ва тўлиқ даволаб бўлмаслиги, яъни “реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар” бўлган тақдирда сўнгги 7 йил мобайнида II гуруҳ ногиронлигида, муддатсиз ногиронлик гуруҳи белгиланишини талаб қилиш учун асос мавжуд.

Аммо юқорида кўрсатилган талабларнинг ҳатто биттаси бажарилмаган тақдирда, масалан, бемор тузалиш, операция қилиниш, ўқишдан бош тортса, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.  Агар шифокорлар бирор даво муолажаси тайинлаган бўлса, уни олиш шарт.

2. Ногиронлик гуруҳи ҳақида.

Бунда ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхатига кўра, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июндаги 195-сон “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 3-илова) “Гемофилия А” касаллигига нисбатан касалликнинг қуйидаги оғирлик даражалари ва ногиронлик гуруҳи кўзда тутилган:

 

1.2.9. Гемофилия А.В.С дефицит 8-9-11 қон факторлари D66.-67-68

Насл сурувчи коагулопатияларқон қуюлиши тизимида мавжуд бўлган генетик келиб чиқишга эга, қуюқлик ва калликреин-кинин тизими компонентлари тизимининг плазма факторлари етишмовчилиги ёки молекуляр аномалиялари билан боғлиқ бузилишлар

I босқич

Касалликнинг белгисиз ёки зўраймасдан кечиши,                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             қон кетиши, бўғимларга қон қуйилиши онда-сонда кузатилади ва қон ўзгаришлар қолдирмасдан ўз-ўзидан сўрилиб кетади.

Ҳаётий фаолиятда чекловлар мавжуд эмас

ВКК линияси бўйича чекловлар

II босқич

Ҳар қандай жароҳат ва операция қон кетишига сабаб бўлиши мумкин. Гемостаз таҳлилларида VII, IX, XI қон қуюлиш факторлари етишмовчилиги, бир йирик бўғим гемартрози кузатилади. Меҳнат шартларига қарши кўрсатмалар бўлса.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — I ст.; юришга — I ст.;

меҳнат фаолиятига — I ст.

III гуруҳ

III босқич

Йирик бўғимларга қон қуйилиши, ошқозон-ичакдан қон кетиши, ички органларга қон қуйилиши, иккита бир хил бўғим анкилози, бўғим ички синишлари.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — II ст.; юришга — II ст.;

меҳнат фаолиятига — II / III ст.

II гуруҳ

IV босқич

Ички аъзоларга қон қуйилиши, психикадаги ўзгаришлар. Таянч-ҳаракат тизими фалажлиги: функционал ноқулай ҳолатда контактда иккита ёки ундан кўп бўғим анкилози.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — III ст.; передвижению — III ст.; мулоқот қилишга — III ст.; ориентир олишга— III ст.; ҳаракатни назорат қила олишга — III ст.

I гуруҳ

 

Ногиронлик гуруҳи асосий касалликнинг клиник кечиши, унинг оғирлик даражаси ҳамда клиник-эксперт прогнози ҳамда фуқаронинг меҳнат фаолияти турига қараб белгиланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб айтиш мумкинки, ногиронликнинг учинчи гуруҳи меҳнат шароитларига қарши кўрсатмалар бўлганида белгиланиши мумкин. Аммо ногиронликнинг бир гуруҳидан иккинчи гуруҳига ўтказиш масаласи соғлиқ ҳолатидан келиб чиқиб ҳал этилади.

3. Ногиронлик нафақаси хусусида

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова) 3-бўлими 9-бандига кўра, Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронларга фақат меҳнат қобилияти доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганда тайинланади ва тўланади.

Низомнинг 12-бандига кўра, ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларига ва II гуруҳ ногиронларига нафақа тайинланмайди.

Шу тариқа, ишлаётган II гуруҳ ногирони нафақа олиш ҳуқуқига эга эмас. III гуруҳ ногиронлари учун нафақа тўлаш қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 10
06.11.2016

  1. Муддатсиз ногиронлик ҳақида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2008 йилдаги 175-сон «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 6- илова билан “Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати” тасдиқланган. Айнан шу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан муддатсиз (муттасил) ногиронликни белгилаш назорат қилинади.

Касалликлар рўйхатидан ташқари мазкур НҲҲда ногиронликни муддатсиз белгилашга асос бўла олдиган қатор ҳолатлар келтирилган. Рўйхатнинг 6- бўлими 2-бандига мувофиқ кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга муддатсиз ногиронлик белгиланади.

 

“Гемофилия А” касаллигида қон қуюлиши тизимидаги бузилишларнинг генетик омилларга асосланганлиги ва тўлиқ даволаб бўлмаслиги, яъни “реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар” бўлган тақдирда сўнгги 7 йил мобайнида II гуруҳ ногиронлигида, муддатсиз ногиронлик гуруҳи белгиланишини талаб қилиш учун асос мавжуд.

Аммо юқорида кўрсатилган талабларнинг ҳатто биттаси бажарилмаган тақдирда, масалан, бемор тузалиш, операция қилиниш, ўқишдан бош тортса, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.  Агар шифокорлар бирор даво муолажаси тайинлаган бўлса, уни олиш шарт.

 

 

  1. Ногиронлик гуруҳи ҳақида.

 

Бунда ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхатига кўра, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июндаги 195-сон “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 3-илова) “Гемофилия А” касаллигига нисбатан касалликнинг қуйидаги оғирлик даражалари ва ногиронлик гуруҳи кўзда тутилган:

 

1.2.9. Гемофилия А.В.С дефицит 8-9-11 қон факторлари D66.-67-68

Насл сурувчи коагулопатияларқон қуюлиши тизимида мавжуд бўлган генетик келиб чиқишга эга, қуюқлик ва калликреин-кинин тизими компонентлари тизимининг плазма факторлари етишмовчилиги ёки молекуляр аномалиялари билан боғлиқ бузилишлар

I босқич

Касалликнинг белгисиз ёки зўраймасдан кечиши,                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             қон кетиши, бўғимларга қон қуйилиши онда-сонда кузатилади ва қон ўзгаришлар қолдирмасдан ўз-ўзидан сўрилиб кетади.

Ҳаётий фаолиятда чекловлар мавжуд эмас

ВКК линияси бўйича чекловлар

II босқич

Ҳар қандай жароҳат ва операция қон кетишига сабаб бўлиши мумкин. Гемостаз таҳлилларида VII, IX, XI қон қуюлиш факторлари етишмовчилиги, бир йирик бўғим гемартрози кузатилади. Меҳнат шартларига қарши кўрсатмалар бўлса.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — I ст.; юришга — I ст.;

меҳнат фаолиятига — I ст.

III гуруҳ

III босқич

Йирик бўғимларга қон қуйилиши, ошқозон-ичакдан қон кетиши, ички органларга қон қуйилиши, иккита бир хил бўғим анкилози, бўғим ички синишлари.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — II ст.; юришга — II ст.;

меҳнат фаолиятига — II / III ст.

II гуруҳ

IV босқич

Ички аъзоларга қон қуйилиши, психикадаги ўзгаришлар. Таянч-ҳаракат тизими фалажлиги: функционал ноқулай ҳолатда контактда иккита ёки ундан кўп бўғим анкилози.

ўз-ўзига хизмат кўрсатишга — III ст.; передвижению — III ст.; мулоқот қилишга — III ст.; ориентир олишга— III ст.; ҳаракатни назорат қила олишга — III ст.

I гуруҳ

 

Ногиронлик гуруҳи асосий касалликнинг клиник кечиши, унинг оғирлик даражаси ҳамда клиник-эксперт прогнози ҳамда фуқаронинг меҳнат фаолияти турига қараб белгиланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб айтиш мумкинки, ногиронликнинг учинчи гуруҳи меҳнат шароитларига қарши кўрсатмалар бўлганида белгиланиши мумкин. Аммо ногиронликнинг бир гуруҳидан иккинчи гуруҳига ўтказиш масаласи соғлиқ ҳолатидан келиб чиқиб ҳал этилади.

 

  1. Ногиронлик нафақаси хусусида

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова) 3-бўлими 9-бандига кўра, Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронларга фақат меҳнат қобилияти доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганда тайинланади ва тўланади.

 

Низомнинг 12-бандига кўра, ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларига ва II гуруҳ ногиронларига нафақа тайинланмайди.

 

Шу тариқа, ишлаётган II гуруҳ ногирони нафақа олиш ҳуқуқига эга эмас. III гуруҳ ногиронлари учун нафақа тўлаш қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика