Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун корхонага берилган ва ўзида ишлаб чиқарилган чўян қолипларни бухгалтерия ҳисобида қанақа тартибда акс эттириш лозим?
Корхонада буюртма асосида ва ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун чўян қолиплари тайёрланади. Қолипларни тайёрлаш тартиби 2 хил усулда амалга оширилади: 1) Корхона буюртмачилар билан 2-та шартнома тузади. Биринчи шартнома асосида қолиплар тайёрлаб берилади, иккинчи шартнома бўйича ушбу тайёрланган қолиплар асосида буюртмачига маҳсулот ишлаб чиқарилади. Буюртмачи қолиплар учун алоҳида тўловни амалга оширади. Қолиплардан маълум миқдордаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади ва улар яроқсиз ҳолга келганида чўян чиқиндиси кўринишида корхона ҳисобида колади; 2) Корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун қолиплар тайёрланади. Шунингдек буюртмачилар ўз қолипларини масъулиятли сақлаш учун корхонага топширади ва ушбу қолиплар асосида буюртмачига маҳсулот ишлаб чиқарилади.


Ответы экспертов
Ответов: 318
27.09.2016

Ишлаб чиқаришдаги чўян қолипларни бухгалтерия ҳисоби 21-сонли БҲМС асосида юритилади. (АВ рўй. №1181 23.10.2002й.).

Асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришда қолипларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш.

Агар чўян қолиплар корхонада тайёрланса уларни ишлаб чиқариш учун кетадиган харажатлар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётига олиб борилади. Кейинчалик ушбу қолиплар асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришда мослама сифатида ишлатилса, тайёр қолипларни ҳисоби 1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» счётида юритилади.

Агар қолипларнинг ҳар бир бирлик (комплект) учун қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 10-баравари миқдоридан ортиқ бўлса, уларни фойдаланишга беришда қолиплар қийматини 3290 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида юритиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки кейинчалик ушбу счётдан қолипларни қиймати уларни фойдали ишлатиш даври давомида ишлаб чиқарилган асосий маҳсулотнинг таннархига муносиб (пропорционал) равишда ёки тенг меъёрли тарзда ҳисобдан чиқарилади (4-сонли БҲМС 60-банди, АВ рўй. №1595 17.07.2006й.).

Агарда қолип қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 10-баравари миқдоридан кам бўлса, унда қолипларни фойдаланишга бериш пайтида уларни қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилади.

Фойдаланишга топширилган қолиплар ҳисобини уларни фойдали ишлатиш даври давомида 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварақда юритиш лозим.

Қолипларни буюртмачиларга сотиш учун тайёрлашда

Агарда сиз буюртмачилар билан тузилган алохида шартнома асосида тайёрланган қолипларни реализация қилсангиз, унда тайёрланган қолиплан тайёр маҳсулот сифатида қаралади ва уларнинг ҳисоби 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида юритилади. Тайёр қолипларни буюртмачига топширишда уларни номи, сони, нархи ва қиймати кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Чўян чиқиндиларни ҳисобини юритиш

Чўян чиқиндилари сифатида реализация қилинадиган яроқсиз ҳолатга келган чўян қолиплар, Солиқ кодексда қўлланиладиган тушунчаларга мувофиқ қайтариладиган чиқиндилар жумласига киради.

Қайтариладиган чиқиндилар деганда маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари тушунилади.

Қайтариладиган чиқиндилар қиймати (сизнинг ҳолатингизда яроқсиз чўян қолиплар) моддий харажатлар суммасини камайтиради, тегишинча ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот таннархидан айриб ташланади. Қайтариладиган чиқиндилар ҳисоби 1090 «Бошқа материаллар» счётида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти билан боғланган ҳолда юритилади ва уларнинг қиймати реализация қилиш нархида баҳоланади (СК 142-моддаси). Яроқсиз ҳолатга келган чўян қолиплар бир вақтда 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилади.

Чўян чиқиндиларни реализацияси 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётида акс эттирилади. Уларни реализация қилишда шунингдек ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

 Буюртмачилардан олинган қолипларни ҳисоби

Қолиплар буюртмачилардан масъул сақлашга олинганида, уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» счётида юритилади.  Бу ерда таъкидлаш лозимки, ТМҚларни масъул сақлаш – бу ҳизмат кўрсатганлик ҳисобланади, ҳизматлар шартнома асосида бажарилиши, уларнинг қиймати пул ўлчовида белгиланиши ва кўрсатилган ҳизматлар учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим. Сизнинг корхонангиз учун ушбу ҳизматларни кўрсатганлик ҳизматлар реализацияси бўлиб ҳисобланади. Агарда ҳизматлар беғараз кўрсатилса, унда буюртмачи учун беғараз ҳизматлардан солиққа тортиладиган бошқа даромад сифатида қаралади.

Агарда буюртмачилар томонидан берилган қолиплардан асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мослама сифатида фойдаланилса, қолиплар ҳисоби балансдан ташқари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётида олиб борилади.

Агар буюртмачилар томонидан берилган қолиплар яроқсиз ҳолатга келганида чўян чиқиндилари сифатида корхонада қолдирилса, уларнинг қиймати 1090 «Бошқа материаллар» счётида 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда уларни реализация қилиш қийматида ҳисобга олиниши лозим (МВ буйруғининг иловаси, 19-банди, АВ рўй. №2068 15.03.2010й). Бу ерда сизнинг корхонангизда солиққа тортиладиган бошқа даромадлар юзага келади.

Қолипларни ҳисоби бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик муомалаларнинг мазмуни

Дебет

Кредит

Асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришда қолипларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш

Қолипларни тайёрлашга кетган харажатларни акс эттириш

2310 «Қўшимча ишлаб чиқариш»

1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

0200 «Асосий воситаларнинг эскириши»

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган тайёр қолипларни кирим қилиш

 

1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

2310 «Қўшимча ишлаб чиқариш»

Қолиплар қийматини тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш, қолиплар қиймати ЭКИҲ 10-бараваридан ортиқ бўлганида

3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»

1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»

Қолиплар қийматини тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш, қолиплар қиймати ЭКИҲ 10-бараваридан кам бўлганида

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

Қолипларни фойдали ишлатиш даври давомида балансдан ташқари счётларда ҳисобини юритиш

014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Қолипларни буюртмачиларга сотиш учун тайёрлашда

Қолипларни тайёр маҳсулот сифатида омборга кирим қилиш

2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

2310 «Қўшимча ишлаб чиқариш»

Списание себестоимости форм при их реализации

9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

Ўзида ишлаб чиқарилган қолипларни яроқсиз ҳолатга келганида чўян чиқиндилар сифатида ҳисобини юритиш

Яроқсиз қолипларни қайтариладиган чиқиндилар сифатида  кирим қилиш.

(асосий маҳсулотнинг таннархини кайтариладиган чиқиндилар қийматига камайтириш)

 

1090 «Бошқа материаллар»

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

Қолиплар яроқсиз ҳолатга келганидан балансдан ташқари счёт ҳисобидан чиқариш

 

014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

Сотилган чўян чиқиндиларни ҳисобдан чиқариш

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

1090 «Бошқа материаллар»

Задолженность покупателя за реализованный отходы

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Сотилган чўян чиқиндилари учун келиб тушган тўловлар

5110 «ҳисоб-китоб счёти»

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Буюртмачилар томонидан топширилган қолипларни сақлаш ва уларни ишлаб чиқаришда ишлатиш ҳисоби

Қолипларни масъул сақлашга келиб тушиши

002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

 

Қолипларни материаллар омборидан ҳисобдан чиқариш

 

002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

Қолипларни асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ишлатишга топшириш

 

003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар”

 

Яроқсиз қолипларни чўян чиқиндилари сифатида кирим қилиш

1090 «Бошқа материаллар»

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Яроқсиз қолипларни ишлаб чиқаришдан ҳисобдан чиқариш

 

003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар”

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика