Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Филиал фаолияти учун алоҳида мухр ва бурчак штампи олишимиз мумкинми? Филиал учун иккиламчи хисоб ракам очсак бўладими? Филиал учун алоҳида лицензия олиш шартми? Ушбу ҳолатда солиқ солиш тартиби кандай бўлади?
Бизнинг корхона (МЧЖ) шахар ичида ва шахарлараро йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланади. Жамият фаолиятини кенгайтириш учун бошқа шахар хамда бошқа вилоятларда филиал ташкил қилмокчимиз. Филиал учун алоҳида рахбар ва иккиламчи хисоб рақам очмоқчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 116
23.09.2016

Филиал учун алоҳида муҳр берилиши мумкин, бироқ бу асосий муҳр эмас, балки таркибий муҳр ҳисобланади ва ушбу муҳр билан юридик шахс (яъни, асосий ташкилот) номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш таъқиқланади (АВ рўйхат рақами 1077, 27.10.2001 йил, 9, 12-бандлар). Бурчакли штамплардан эса филиал юридик шахс раҳбарининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли (ўша ҳужжат, 13-б.).

Филиаллар банкда талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиши мумкин (АВ 1948, 27.04.2009 йил, 14-банд).

Филиал учун алоҳида лицензия олиниши шарт эмас, чунки “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ лицензия юридик шахсларга берилади (филиал эса, ФКнинг 47-моддасига биноан қоида тариқасида юридик шахс ваколатига эга эмас).

Агарда юридик шахс томонидан филиалга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва у мустақил балансга эга бўлса, солиқ мажбурияти филиал томонидан мустақил равишда бажарилади (Солиқ кодексининг 35-моддаси). Акс ҳолда барча тегишли солиқ ва мажбурий тўловларни юридик шахснинг ўзи тўлайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика