Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона томонидан хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари ходимнинг пластик карточкасига тўлаб берилганда корхонада ёки ходимда банк хизмати ҳақини тўлаш мажбурияти келиб чиқадими?
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Банк пластик карточкалари асосида ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида қабул қилинган Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режаси жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор қулайлик ва шароитлар яратмоқда, жумладан, мамлакатда нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади. Жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирган ушбу янги тариф режасининг 6-қисмида жисмоний шахслардан уларнинг банк пластик карточкаларига барча турдаги маблағларни кирим қилиш ва жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларига маблағларни ташкилотлар томонидан ўтказишдаги банк хизмат ҳақи бепул деб белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Корхона томонидан хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари ходимнинг пластик карточкасига тўлаб берилганда корхона ёки ходимда банк хизмати ҳақи тўлаш мажбурияти юзага келадими? 2. Корхона томонидан ходимнинг пластик карточкасига қисқа ёки узоқ муддатли қарз ўтказиб берилганда корхона ёки ходимда банк хизмати ҳақи тўлаш мажбурияти юзага келадими? 3. Корхона томонидан муассиснинг пластик карточкасига дивиденд тўлаб берилганда корхона ёки ходимда банк хизмати ҳақи тўлаш мажбурияти юзага келадими?


Ответы экспертов
Ответов: 213
10.10.2016

Амалиётда банклар иш ҳақини тўлаш учун мўлжалланган пластик карточкасига бошқа тўловларни амалга оширмайдилар, улардан фойдаланиш тартиби эса томонлар ўртасида тузилган шартномада белгиланади. Иш ҳақидан ташқари барча тўловларни шу жумладан шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация, қисқа ёки узоқ муддатли қарз ва дивидендларни банк пластик карточкасига ўтказиб бериш учун банк хизмати тўловларини амалга ошириш  мажбурияти юзага келади.

Мазкур комиссия тўловини талаб қилиш банкнинг ҳуқуқи ҳисобланади (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрелдаги). 


Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика