Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Умумий овкатланиш жойларини тунги вактларда (соат22 00 дан 09 00 га кадар) ёки 24 соат ишлашини чекловчи норматив хужжат борми? Агар бор булса кайси хужжат (номи, раками, датасини аник ёзсангиз)? Агар чеклов йук булса, кайси норматив хужжатларга асосан 24 соат ишласа булади?
Тунги соат 01 30 да умумий овқатланиш жойига ички ишлар ходими келиб, "соат тунги 11 00 дан сунг ишлаш мумкин эмас" деб айтди, ва шу сабабдан умумий овкатланиш жойини ёпишни суради. Нимага асосан ундай дегани суралганда ИИ ходими аник жавоб ва хужжатни такдим этмади. Умумий овкатланиш жойи хусусий МЧЖга тегишли.


Ответы экспертов
Ответов: 213
10.10.2016

Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда белгиланади. Тасдиқланган иш соатларига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан мажбурий тартибда риоя қилиниши керак (2003 йил 13 февралдаги 75-сонли Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 2-иловаси 9-банди).

Шунингдек, умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шартлиги юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, мазкур умумий овқатланиш жойининг иш вақти жамиятингиз ижро органи раҳбари томонидан мустақил белигиланади. Агарда, умумий овқатланиш жойининг иш режими тўғрисидаги маълумотлар тегишли тартибда тасдиқланмаган бўлса, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деб қаралиб, тегишли  жавобгарлик чорасини қўллашга асос бўлиши мумкин (2003 йил 13 февралдаги 75-сонли Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 2-иловаси 26-банди тўртинчи хатбоши).

Мисол учун, агарда умумий овқатланиш жойининг кириш қисмида тегишли тартибда жамият директори томонидан тасдиқланган иш режими соат 9:00 дан 23:00 гача белгиланган бўлсада мазкур умумий овқатланиш жойи белгиланган вақтга риоя қилмаса, тегишли  жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика