Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Яроқсиз хом-ашё материалларини ҳисобдан чиқариш қай тартибда амалга оширилади ва қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Қандай бухгалтерия ёзувлари берилади?
ЯСТ тўловчи корхона омборида сақланаётган хом-ашё материаллари ишлаб-чиқаришда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли уни корхона харажатларига олиб бориш орқали ҳисобдан чиқариш режалаштирилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 423
17.10.2016

ТМЗни ҳисобдан чиқариш тартиби 4-сонли БҲМС “Товар – моддий заҳиралар”да келтирилган. ТМЗ (шу жумладан хом-ашё ва материаллар) ташкилот балансидан сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш) орқали чиқиб кетиши мумкин (4-сонли БҲМС 49-банди).

ТМЗ фойдаланишга қанчалик яроқсизлигини аниқлаш ҳамда уларни ҳисобдан чиқаришга керакли ҳужжатларни расмийлаштириш учун корхона раҳбарининг буйруғи билан доимий комиссия ташкил этилиши мумкин. Унинг таркибига тегишли мутахассислар, бош бухгалтер (моддий бухгалтер) ва ушбу ТМЗлар учун моддий жавобгар шахслар киритилиши керак. Комиссия тугатилиши керак бўлган моддий бойликларни тегишли техник ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлари билан таққаослаган ҳолда кўздан кечиради. Активларни яроқсиз ТМЗларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Далолатнома Корхона раҳбари томонидан тасдиқланиб, комиссия томонидан имзоланади.

Материалларни ҳисобдан чиқариш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- ҳисобдан чиқарилаётган материаллар номи ва ўзига хос белгилари;

- сони;

- ҳақиқий таннархи;

- белгиланган сақлаш муддати;

- материаллар балансга қабул қилинган сана (ой ва йил);

- ҳисобдан чиқариш сабаби;

- айбдор шахслардан моддий зарарни ундириш тўғрисидаги маълумот.

Истеъмолга яроқсиз хом-ашё, материаллар, яримфабрикатлар тўлиқ утиллаштириш, қайта ишлаш ёки кўмиш учун махсус ихтисослаштирилган корхоналарга топширилиши керак. Корхоналар токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳисобини олиб бориши керак ва ҳисобот йили якунига кўра чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, улардан фойдаланилиши ёки уларнинг ихтисослаштирилган корхоналарга қайта ишлаш, утиллаштириш, кўмиш учун берилиши ҳақидаги белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботини тақдим этишлари керак (Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом, ЎзР ВМ 27.10.2014 й. 295-сон қарорига илова).

Агар материаллар камомадида айбдор шахслар аниқланмаса ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаса, олинган зарарнинг суммаси ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида таъсир қилмайди (ҳисобланмайди).

Чиқиб кетиш муносабати билан товар-моддий захираларни исталган ҳисобдан чиқариш суммаси ва уларга доир барча зарарлар ҳисобдан чиқариш юз берган ёки зарар етказилган ҳисобот даври мобайнида харажат сифатида ҳисобга олиниши керак (4-сонли БҲМС 51-банди).                              

Корхона мулки (актив)ининг ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар бошқа операцион харажатлар таркибига киритилиши ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттирилиши керак (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 2.3.15.11-банди,ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова). Агар корхона яроқсиз ҳолга келтирилган материаллар суммасини моддий жавобгар шахсдан ундиришни ҳоҳламаса, материалларни ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Материаллар яроқсиз ҳолга келганда (айбдорлар аниқланмаган) ҳисобдан чиқарилиши

 

 

Дебет

 

Кредит

 

Материалларнинг ҳақиқий таннарҳи ҳисобдан чиқарилиши

5910 “ Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”

 

1000 "Материаллар" гуруҳи счётлари

 

Камомад материалларни ҳисобданг чиқаришдан зиён акс этади

9430 " Бошқа операцион харажатлар"

5910 “ Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика