Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхонанинг ЭРИ калитидан фойдаланиш учун солиқ инспекциясининг ваколати борми? Давлат солиқ идораси ходимининг ушбу ҳатти ҳаракати қанчалик қонунга мос келади ва унга нисбатан қандай қонуний чора кўрилиши мумкин? 2. Корхонамиз ҳисоб рақамидан ечиб олинган маблағларни қандай қилиб қайтариб олишимиз мумкин? Бу ҳолатда бухгалтерия ўтказмалари қанақа тартибда акс эттирилади?
Корхонамиз ходимининг мол-мулк солиғи суммаси солиқ инспекцияси ходимлари томонидан корхонамиз ҳисоб рақамидан ЭРИдан фойдаланган ҳолда ўзбошимчалик билан ечиб олинган. ЭРИ калитидан фойдаланиш учун ДСИ ходими корхонадан хеч қандай рухсат олмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 232
17.10.2016

1. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчилари бўлиб мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар ҳисобланади (СК 272-мод.).

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принципларидан бири бўлиб солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи ҳисобланади ва унга асосан ҳеч кимнинг зиммасига ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёки унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас (СК 6-мод.).

Яъни жисмоний шахснинг солиқ тўлаш мажбуриятлари унинг иш берувчиси зиммасига юклатилиши мумкин эмас.

Сизнинг корхонангизга нисбатан солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари фақатгина корхонанинг ўзини солиқ қарзи мавжуд бўлса қўлланилиши мумкин.

Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари жисмоний шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ҳужжатлари асосида суд ижрочилари томонидан қўлланилади (СК 62-мод.).

Солиқ тўловчининг hisobot.uz сайтидаги шахсий кабинетидан ўзбошимчалик асосида фойдаланиш, аниқса у орқали солиқ тўловчи номидан молиявий операцияларни амалга ошириш Давлат солиқ органлари ҳақли эмас.

Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ноқонунинг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (ДСБ ёки ДСҚ) шикоят беришингиз ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин (СК 122-мод.).

Фуқаролик кодесининг 15-моддасига асосан Давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан тўланиши керак. Давлат органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.

Солиқ тўловчиларга ЭРИ берилишида hisobot.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириш учун солиқ тўловчининг СТИРдан иборат бўлган стандарт маҳфий код (пароль) ўрнатилади.

Бундай каби ҳолатларни олдини олиш ҳамда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш мақсадида, сайтдаги шахсий кабинетга кириб «Сервис» менюдан фойдаланган ҳолда жорий паролни бошқа янги паролга ўзгартиришни тавсия қиламиз.

2. «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ солиқ органлари зиммасига солиқларни Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш чораларини кўриш ва бу борада чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Уларни амалга ошириш мақсадида солиқ идораси ходимлари солиқ қарзи мувжуд бўлган жисмоний шахснинг иш берувчисига мурожаат қилиб, жисмоний шахсни солиқ қарзларини унинг иш ҳақиси ҳисобидан тўлаб беришни илтимос қилишлари мумкин. Ушбу харакатлар фақат ихтиёрий равишда иш берувчи ва унинг ишчиси келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунинг учун жисмоний шахс ўз иш берувчиси номига келгуси иш ҳақи ҳисобидан унинг солиқ қарзларини тўлаб беришни сўраб ёзма ариза бериши лозим.

Бу ҳолатда ушбу операцияларни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттириш мумкин:

1. Ишчининг солиқ қарзи ҳисобига тўловни амалга ошириш:

- дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар»;

- кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти».

2. Тўланган суммани ишчининг иш ҳақидан ушлаб қолиш:

- дебет 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

- кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар».

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика