Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Директоримизни олий маълумотли булиши учун ва фирма учун ишлаб беришлиги шарти билан профессионал укитиб контракт пулини (9429) ООО нинг административ харажатларига киритса бўладими? 2. Директорнинг иш ҳақи, иш куни ва соатларини ўзгартиришсиз қолдириб, 8 соатлик иш вақтини кўчирса бўладими?
Ассалому алайкум. Бизнинг фирма ООО монтаж ишларини бажаришга ихтисослашган микро фирма хисобланади. Бизнинг директор 33 ёшда. Бу йил 2016 йилда ТДТУниверситетига уз мутахассислиги бўйича контракт асосида укишга кабул килинди. ООО да умумий 3 та таъсисчи бор. Таъсисчилар билан шартнома ва баённома тузилиб контракт пулини ООО оркали тўланди. Яъни директоримизни профиссионал укитиб, фирма учун олий маълумотли мутахассис килиб тайёрлаш мақсадида, ОООга ишлаб беришлик шарти билан. ООО контракт пулини 9429 (административ харажатлар)га праводка килди. Иш кунимиз 5 кун 8 соатдан ташкил топган. 9-00 дан 18-00 гача. Директоримиз ўз розилиги билан ёзма ариза билан мурожаат қилмокчи, унинг ишлаш кунлари, соатлари ва ойлик иш хакларини ўзгартиришсиз қолдирсак бўладими? Ойлик иш ҳақи 700000 сўм. Яъни таъсисчилар иштирокида ички баённома тузиб ва учетная политикада укишга доир ушбу ўзгартиришларни ҳам кўрсатиб ўтган ҳолатда. Сабаби хамма ишни деярли директорнинг узи ташкиллаштирган ва назорат қилиб боради. Кўпинча иш вақтлари тугагач ҳам ишлайди. Шу сабабли укиш вактидан ташқари яна 8 соат ишлашга рози. Масалан: кундузи 14-00 дан 22-00 гача.


Ответы экспертов
Ответов: 423
21.10.2016

Агар ОЎЮ билан тузилган шартномага кўра малакали ходим тайёрлатиш учун корхона буюртмачи бўлса, у ҳолда ўқишга тўланган маблағлар корхонанинг кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича харажатлари сифатида қаралиб, даврнинг бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 2.3.1.-банди, ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) ва у ходимнинг даромади ҳисобланмайди.

Бу ҳолатда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

ОЎЮда ўқиш учун тўловни тўлаш

4330 «Бошқа берилган бўнаклар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

ОЎЮ билан тузилган шартнома

Корхонанинг кадрлар тайёрлаш бўйича харажатини ҳисобга олиш

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

ОЎЮ берган ҳисобварақ-фактура

Авансни ҳисобга олиш

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4330 «Бошқа берилган бўнаклар»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 236
20.10.2016

Иш берувчи ходимнинг ўқиш вақтидан ташқари 8 соатлик иш кунини белгилаш бўйича аризасини қондириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга кундузги ўқиш билан ишни биргаликда олиб боришга тақиқ қўймайди.

Шу билан бирга битта шартга амал қилиш керак бўлади – иш ўқишдан ташқари вақтда бажарилиши керак (Олий таълим тўғрисидаги низом 50-банди[1]). Бу талабни меҳнат шартномасида қайд этиш даркор.

Агар ўқиш жараёнига ҳалал бермайдиган бўлса, ходимга мослашувчан иш вақти тайинлаш ҳам мумкин. Кундалик иш вақти (смена), ишнинг бошланиш ва тугаш вақти томонлар келишувига биноан белгиланади (МК 120-м. 1-қисми). Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати (иш куни, ҳафта, ой, йил) иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (МК 123-м. 1-қ.).

Агар  талабанинг иш тартиби бошқа ходимларнинг иш тартиби билан фарқ қилса, бу албатта меҳнат шартномасида кўрсатилиши лозим (МК 3-м. 2-қ.). Унинг асосида иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш ётади (МК 123-м.) (уни оддий иш тартибида ҳам қўллаш мумкин). Унинг моҳияти шундан иборатки, белгиланган иш вақтида ходимнинг иш жойида албатта бўлиши, аммо ишни бошланиш ва тугаш вақтини ўзи мустақил равишда иш берувчи билан келишилган ҳолда тайинлаши мумкин. Аммо бу уни ҳисобга олинадиган даврдаги иш соатларини ишлаб беришдан озод этмайди. Мослашувчан иш вақти корхоналардаги 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси ёки бошқа иш тартибларида қўлланилиши мумкин.

Унинг киритилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва меҳнат ҳақи тўлаш нормаларини ўзгартирмайди ҳамда қонунчилик томонидан белгиланган рағбатлантириш ва имтиёзлардан маҳрум қилмайди (МК 96-м.7-қисми.).

Шу тариқа, ходимга унинг розилиги билан 14:00 дан 22:00 гача (8 соат) иш куни тайинланиши мумкин ва ишлаган вақти учун иш ҳақи тўлиқ миқдорда тўланади.


[1] АВда рўйхат рақами  1222

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика