Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?
Мен асосий вазифаси қурилишдан иборат бўлган хусусий кopxoнaда ишлар эдим. 2014 йил сентябрь ойининг охирларида хусусий корхона paxбaри менга - "ҳозир иш йўқ, иш бўлса ўзимиз чақирамиз, сен 2014 йил 1 октябрдан иш хақи сақланмаган ҳолдаги меҳнат таътилига чиқасан" - деди. Мен бунга рози бўлмадим ва ишга келишда давом этавердим. Орадан 5 - 10 кун ўтгандан кейин корхона ҳисобчиси корхона рахбарининг оғзаки топшириғи билан менга ойлик иш ҳақи ёзилмаётганлигини айтди. Шундан кейин мен корхона рахбарига кўп маротаба ишга қачон чақирасиз деб мурожаат қилдим. Лекин корхона рахбари хар доимгидек - "озгина сабр қилиб тур, иш олсак чақириман" - деб ишонтириб юрди. Лекин ҳозирги кунга қадар бошқа ходимлар ва ишчилир ишлаб келмокда. Мен яна корхона рахбарининг сўзларига ишониб ишга чақиришини кутдим. Корхона рахбарига кўп маротаба мурожаат қилдим. Лекин натижа бўлмади. Шундан кейин ўриндошлик асосида бошқа корхонага ишга кириш мақсадида корхона рахбаридан корхонада ишлаётганлигим ҳақида маълумотнома ва айрим ҳужжатлардан нусхалар сўраб оғзаки мурожаат қилдим. Натижа бўлмагач 2016 йил 4 май куни корхона рахбарига ёзма равишда мурожаат қилдим. Мурожаатимга корхона рахбаридан 2016 йил 1 июнь куни почта орқали жавоб хатини олдим. Ушбу жавоб хатида корхона рахбари 2015 йил 2 я и вар кун и №1 -спили буй рук, билон ишдан бушатиб юборганлигини маълум қилган (корхона рахбари мени ишдан бушатишидан олдин огоҳлантирмаган ва буйруқ билан таништирмаган, тилхат олинмаган). Шунингдек, корхона рахбари ушбу жавоб хатида корхона томонидан менинг номимга очилган меҳнат дафтарчасининг асл нусхасипи мен розилигимсиз ва огоҳлантирмасдан почта алоқаси орқали юборган. Корхона рахбари 2014 йил 1 октябрдан мени розилигимсиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда мехнат таътилига чиқариб юборгани (иш хақи сақланмаган холдаги меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзмаганман ва буйруқ билан танишмаганман), корхона раҳбари шу вақтгача “ҳозир иш йўқ, бўлса ўзимиз чақирамиз” деб алдаб юрганлиги оқибатида мен мажбурий прогул қилишга мажбур булдим. Бy муддат 20 ойни ташкил этмоқда. Корхона томонидан менга белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи 1 110 000 (бир миллион бир юз ўн минг) сўмни ташкил қилган. Менга етказилган моддий зарар 22 200 000 (йигирма икки миллион икки юз етмиш (1 110 000 х 20 - 22 200 000) сўмни, корхона рахбари 3 йиллик таътилга чиқармаганлиги учун ўртача ойлик иш хаки миқдорида ҳисобланган 3 330 000 (уч миллион уч юз уттиз минг) (1 110 000 х 3 - 3 330 000) сўм компенсация ва ишдан бўшатиш нафақаси 1 110 000 (бир миллион бир юз ўн минг) сўмни, жами булиб 26 640 000 (йигирма олти миллион олти юз қирқ минг) (22 200 000 + 3 330 000+ 1 110 000 = 26 640 000 ) сумни ташкил қилади деб ҳисоблайман. Саволларим қуйидагича: 1. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми? 2. Ходим сифатида ҳуқуқларимни қандай ҳимоя қилишим мумкин? 3. Моддий зарар, 3 ииллик меҳнат таътилига чиқармаганлиги учун компенсация ва ишдан бушатиш нафақалари суммалари тугри ҳисобланганми?


Ответы экспертов
Ответов: 429
19.10.2016

Йўқ, етказилган ва қопланиши керак бўлган зарар суммаси тўғри ҳисобланмаган. Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ҳолда у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим (Меҳнат кодексининг 111-моддаси, кейинги ўринларда МК). Ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади, яъни айнан:

- мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш – меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ишдан ғайриқонуний равишда четлатилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга ҳақ тўлаш тўғрисидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади (МК 275-моддаси). Шу сабабли мажбурий прогул вақти учун тўланадиган ҳақ суммаси 13 320 000 (1 110 000 сўм*12 ой). Айни вақтда, агар маншаб маоши ошган бўлса, ошган иш ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Шунингдек, агар корхонанинг жамоа келишуви (шартномаси) ёки меҳнат шартномаси билан белгиланган мансаб маошидан ташқари бошқа тўловлар (мукофот пуллари, йўл харажатлари, овқатланишга ўхшаш) назарда тутилган бўлса, уларни ҳам ундиришга ҳақлисиз.

- фойдаланилмаган таътил компенсация. Компенсация корхонада ўрнатилган (жамоа ёки меҳнат шартномаси билан) таътил кунлари миқдоридан ва ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ходимларга бериладиган асосий таътил ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатга берилади (МК 134-моддаси). Агар корхонада қўшимча таътил бериш назарда тутилмаган бўлса, меҳнат таътили 1 йилга бир ойни эмас, балки 15 иш кунини ташкил этади. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳисоб-китоб кунидаги мансаб маоши олиниб, унга ҳисоб даврида мансаб маошидан ташқари тўланган тўловларнинг 1/12 қисми қўшилади. Бунда мансаб маошидан ташқари тўловлар деганда суғурта бадалларига тортилган барча маошдан ташқари тўловлар тушунилади, масалан, мукофот пуллари, иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун тўловлар, овқатланиш ва йўлкира харажатлари каби тўловлар.  (ВМ 11.03.1997 й. 133-сонли Қарорига 6-Илова).  Айтайлик, ҳисоб-китоб кунига мансаб маоши ошмаган, ва 2014 йилда маошдан ташқари тўловлар бўлмаган ва жамоа шартномасида меҳнат таътили бир йил учун 15 иш куни деб белгиланган. Бунда уч йил учун меҳнат таътили 45 (15 кун*3 й.) иш кунига, ўртача иш ҳақи 1 110 000 сўмга тенг бўлади, компенсация суммаси эса 1 966 535, 43 сўмни (1 110 000/25,4*45) ташкил этади;

- меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсацияси;

- маънавий зарар учун компенсация- маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига берилган баҳони ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг бир ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Агар судга мурожаат қилишингиз натижасида сизни эски иш жойингизга қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинса, ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди, сабаби ушбу тўлов фақат иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланади (МК 109-моддаси). Лекин ходимнинг илтимосига кўра суд ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига камида уч ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин (МК 112-моддаси 3-қисми).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 448
12.10.2016

Иш берувчининг ҳаракатлари қонунга ҳилоф.

Қоидага кўра, иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа шартномаларини тузиши шарт  (МКнинг 177-моддаси 1-қисми).

I. Бекор туриб қолиш ҳақидаги савол бўйича.

Иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий тусдаги сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатиб турилиши бекор туриб қолиш ҳисобланади.

Меҳнат Кодексининг 159-моддасига биноан  бекор туриб қолинган вақт учун тўлов тўлаш унинг кимнинг айби билан вужудга келганига боғлиқ:

иш берувчининг айби билан;

ходимнинг айби билан. Бундай ҳолатларда фақат ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди. Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади (МКнинг 159-моддаси 1-қисми).

Кўриб чиқилаётган вазиятда бекор туриб қолинган вақтнинг юзага келишида ходимнинг айби йўқ.

II. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил бўйича саволга.

Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси).

Аммо иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил фақат ходимнинг аризасига кўра берилади, иш берувчининг ташаббусига биноан эмас (МКнинг 150-моддаси). 

III. Сизнинг меҳнат дафтарчангиз почта орқали юборилиши бўйича саволга.

Меҳнат шартномаси кўрсатилган манзилга фақат ходимнинг розилиги билан юборилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3.3-банди).

 

IV.  Сизнинг ишдан бўшашингиз тўғрисидаги савол бўйича.

Афсуски, қандай асосда Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини кўрсатмабсиз. Бироқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини кўрсатибсиз – 02.01.2015 й. Қоидага кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхасини беришга мажбур.

Агар шу куннинг ўзида сизга меҳнат дафтарчасини олиш зарурлиги кўрсатилган билдиришнома почта орқали юборилмаган бўлса — сизнинг талаб этаётган маблағларингиз тўлиқ хажмда қопланиши керак – ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўз вақтида меҳнат дафтарчасини бермаганлик учун мажбурий прогулга ҳақ тўлаш ҳақида. Бунда меҳнат дафтарчаси берилиши иш берувчи айби билан кечиктирилган тақдирда ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақи тўланади. Бундай вазиятда меҳнат дафтарчаси берилган кун ишдан бўшаган кун ҳисобланади. Ишдан бўшашнинг янги санаси ҳақида буйруқ чиқарилади ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига қайд киритилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган қайд Йўриқноманинг 2.8-бандида  белгиланган тартибда бекор қилинади (МКнинг 275-моддаси, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3.1-банди).

Ва, сўнгги саволга, агар Сиз иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги қоидалари бузилган деб ҳисобласангиз, қуйидаги инстанцияларга мурожаат этишингиз мумкин:

 - туман бандликка кўмаклашиш марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига;

- Прокуратура ёки судга.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика