Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 258
28.10.2016

Йўқ, чунки кафиллик шартномаси асосидаги кредит тўлови навбатсиз тўловлар сирасига киритилмаган.

Амалга оширилган навбатсиз тўловлар учун корхона жавобгар ҳисобланади. Банклар эса кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри ҳисобланганлиги ва унга риоя қилинишини назорат қилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартиби Йўриқнома (АВ 15.03.2012й. 2342-сон) билан белгиланган.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида маблағ унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади.

Кейин, корхонанинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловлар қуйидаги навбатда амалга оширилади:

а) навбатдан ташқари - бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун.

Тўловлар корхонанинг аризасига кўра ўтган ой давомида унинг фақат асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи миқдоригача амалга оишрилиши мумкин. Корхона фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бўлган зарурий харажатлар рўйхатини аниқлайди. ариза кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар миқдорига боғлиқ ҳисоб-китоб билан бирга белгиланган муддатларда банкка топширилиши керак.

б) биринчи навбатда, мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун тўловлар, алиментлар, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотлар, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, бюджетга тўловлар ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган тўловлар тенг даражада амалга оширилади;

в) иккинчи навбатда, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин қуйидаги мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида бажарилиши таъминланади:

бошқа ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномалари юзасидан тўловлар ("б" бандда назарда тутилмаган тўловлар);

банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга Ҳукумат кафолати остида берилган муддатли ва муддатида қайтарилмаган кредитларни (уларнинг фоизларини ҳам) қайтариш учун қўйилган мижознинг талабномалари бўйича тўловлар;

г) учинчи навбатда, корхонанинг асосий ҳисобварағига қўйилган бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов ҳужжатларининг келиб тушиш санасига қараб календарь навбатида ҳисобдан чиқарилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, кафиллик шартномаси бўйича кредит тўлови навбатсиз тўловлар сирасига кирмайди.

Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲ 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 175-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 213
25.10.2016

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (АВ томонидан 15.03.2012 й. 2342-сон билан рўйхатга олинган) 5-бандида хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловларни амалга ошириш навбатлари белгиланган.

Ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кўра бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловлар биринчи навбатда, кредит ва бошқа мажбуриятлар бўйича тўловлар эса учинчи навбатда амалга ошириш лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, кафилнинг асосий ҳисобварағида соликларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўла туриб, бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни, яъни кредит тўловларини амалга ошириш мазкур Йўриқнома талабларига зид ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика