Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юридик шахс алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 347-моддасида “Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тўланади” деб белгилаб қўйилган. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси тақдим этишлари кераклиги белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 315
31.10.2016

Юридик шахс алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси ҳар бир турғун савдо шахобчаси учун аризада кўрсатилган, аммо 2 йилдан ошмаган муддатга берилади. (16.03.2007й. ПҚ-605-сон Қарорга 1-Илова 4-банди).

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат Махсус комиссия томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасида кўрсатилган муддат давомида савдо қилишлари мумкин. (16.03.2007й. ПҚ-605-сон Қарорга 2-Илова).

Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш юридик шахснинг аризаси бўйича амалга оширилади. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида 15 кун олдин берилиши керак.

Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади (16.03.2007й. ПҚ-605-сон Қарорга 2-Илова 17-банди).

Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тўланади (СК 347-моддаси). Рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни Ишчи органга топширишдан олдин алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан  шуғулланишга 1 ойлик йиғимни олдиндан тўлаш зарур бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика