Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
11 йил меҳнат таътилисиз ишлаган ходим ишдан бўшаганда барча фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация талаб қилишга ҳақлими? Таътил компенсацияси қандай ҳисобланади?
Колледж директори 11 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган. Яъни у 2005 йил иш фаолиятини бошлаб, 2016 йилда ишдан бўшамоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 423
01.11.2016

Ҳа, 11 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган ходим барча фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация талаб қилишга ҳақли, ва бунда ташкилот уни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши керак бўлади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-моддаси 1-қисми).

Таътилга ҳақ тўлашда эътиборга олиш керакки, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун тўланадиган йиллик узайтирилган таътил берилиши белгиланган ( "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси).

 Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади (ВМҚ 11.03.1997 й. 133-сон 6-илова 1,2-бандлари).

Таътил суммаларини ҳисоблаш тартиби қуйидагича:

- ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкалари (лавозим маошлари) аниқланади;

- сўнгги 12 ой учун тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақидан ошган сумма жамлаб ҳисобланади;

- тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи (лавозим маоши) ва ундан ошган сумманинг 1/12 қисмининг (ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун 1/10қисми) йиғиндиси асосида ўртача ойлик иш ҳақи аниқланади;

- ўртача ойлик иш ҳақини 25.4 га бўлиб, ўртача кунлик иш ҳақи аниқланади;

- ўртача кунлик иш ҳақини барча йиғилган таътил кунлари сонига кўпайтириб таътил суммаси аниқланади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси иш ҳақи тарзидаги даромад сифатида қаралади (СК 172-моддаси), умумбелгиланган тартибда ЖШДС, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЯИТ га тортилади (СК 306-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика