Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда пасайтирувчи коэффициент ер участканинг умумий майдонига қўлланиладими ёки асосий фаолият учун ажратилган ер майдонигами?
Корхона божхона омбори хизматлари ҳамда ўзига тегишли бино ва иншоатларни ижарага бериш билан шуғулланади. ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда пасайтирувчи коэффициенти умимий ер майдонига қўлланилган. Вахоланки божхона омбори учун ажратилган ер майдони фақатгина 1756,71 кв.м ни ташкил қилади


Ответы экспертов
Ответов: 260
02.11.2016

Эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда К1 пасайтирувчи коэффициенти юридик шахснинг асосий фаолият турига қараб белгиланади (2203-сонли Низом).

Юридик шахснинг асосий фаолият тури бўлиб ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти тури тушунилади (СК 22-мод.).

Агар сизнинг корхонангизни асосий фаолияти божхона омборларида товарларни сақлаш хизматлари бўлса, унда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда 0,35 пасайтирувчи коэффициенти қўлланилади. Пасайтирувчи коэффициент (ID 7272-сонли саволнинг жавобида кўрсатилганидек), ушбу фаолият тури учун ажратилган ер майдонидан қатъи назар, ер участканинг умимий майдонига қўлланилади.

Агарда, корхонангизни асосий фаолияти бўлиб мулкни ижарага бериш ҳисобланса, бундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналар учун пасайтирувчи коэффициент кўзда тутилмаган, тегишинча ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда 1 коэффициенти қўлланилади. Ушбу ҳолатда ҳам коэффициент ер участканинг умимий майдонига қўлланилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика