Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Туманда йулларни кенгайтириш муносабати билан йул четидаги савдо дўконларири орқароқ суриладими ёки бошка жойга кучириб юборадими? Сурилса унга кандай конун хужжатлар асос була олади? Йул кенгайиши икки тарафга буладими ёки бир тамонламами? Давлат ташкилотига тегишли бинони хусусийлаштириш , ёки айрибошлаш тартиби хакида кабул килинган қонунлар,қарорлар ҳақида маълумот берсангиз.
Ассалому алейкум.


Ответы экспертов
Ответов: 10
17.11.2016

Туманда йулларни кенгайтириш муносабати билан йул четидаги савдо дўконларини орқароқ сурилиши шу жойни реконструкция қилиш режалари, яъни шаҳарсозлик ёки ердан фойдаланиш режаларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларида айнан қайси савдо дўкони сурилиши, қайсиниси эса бошқа жойга кўчириб юборилиши тўғрисида аниқ кўрсатма мавжуд эмас.

Туманда йулларни кенгайтириш муносабати билан савдо дўкони бузиш ва фуқарога ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкасини олиб кўйиш муносабати билан етказилган зарани қоплаш ва бошқа компенсация воситалари ЎзР Ер кодексининг 39-моддаси биринчи қисмининг 7-банди, 41-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари ҳамда 86-моддаларида назарда тутилган. Хусусан ушбу Кодекснинг 41-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларнинг хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин.

Дўкон сурилса унга кандай конун ҳужжатлар асос була олади?

Қонун ҳужжатларга мувофиқ савдо дўконинг биноси сурилмайди. Бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 83-моддасига биноан кўчмас мулк ҳисобланади. Сизнинг саволингизни мазмунидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкин. Сизнинг дўкониз эгаллаб турган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг талабларига биноан олиб кўйилади. Агар сизга белгиланган тартибда бошқа ер участкаси дўкон қуриш учун ажратилса, унда қонун ҳужжатларга мувофиқ қурилишни амалга ошириш мумкин.

Йул кенгайиши икки тарафга буладими ёки бир тамонламами?

Йўл кенгайиши икки тарафга ёки бир тарафга бўлиши қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмайди. Бу масала мазкур йўлнинг кенгайтириш лойиҳа смета ҳужжатларида ҳал қилинади. Фақатгина Ер қодексида қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ёки қишлок хўжалиги учун мўлжанланган ҳосилдорлиги паст ерларни ажратиш назарда тутилган (24-модданинг тўртинчи қисми).

Давлат ташкилотига тегишли бинони хусусийлаштириш ёки айрибошлаш тартиби ҳақида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ҳақида маълумот берсангиз.

Давлат ташкилотига тегишли бинони хусусийлаштириш қуйидаги қонун ҳужжатларида акс эттирилган:

- Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги, 1993 йил 7 майдаги “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунлари;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Давлат ташкилотига тегишли бинони айирбошлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 30-боби қоидалари билан тартибга солинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика