Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Савдо комплекслари билан доимий равишда ижара шартномаси тузган холда ”Кўчма савдо шахобчада” чакана савдо билан шуғиланишимиз мумкинми? Кўчма савдо шахобчада канцтоварлар, шу жумладан ўқув қуроллари хамда мактабгача ва мактаб ўқувчиларига керакли бўлган товарлар ҳамда китоблар сотилиши кўзда тутилган. Ушбу товарларни чакана савдоси билан шуғилланишда яна қўшимча талаблар бўлиши мумкинми?
Хайрли кун хурматли эксперт! Хозирги вактда тадбиркорлик билан шуғилланишга кенг имкониятла яратилаётган бир пайтда шулардан бири УЗБ.нинг Вазирлар махкамаси тарафидан 13.07.2016йилдаги 233 сонли қарорига асосан Кўчма савдо шахобчада (ВЫЕЗДНой ТОРГОВля) чакана савдо амалга ошириш имконияти берилди. Ушбу яратилган шароитдан фойдаланиш мақсадида Тошкент шахрида жойлашган савдо комплексидан бирига ўз худудидан Кўчма савдо шахобчада канцтоварлар билан чакана савдо қилиш учун махсус жой ажратиб беришларини сўраб мурожат қилмоқчимиз.Жавобингиз учун олидиндан ктта РАХМАТ!!Жавобингиз учун олидиндан ктта РАХМАТ!!


Ответы экспертов
Ответов: 294
15.11.2016

I. Йўқ, мумкин эмас. Кўчма савдо деганда вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар) озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш тушунилади (13.07.2016 й. №233 ВМҚ ил. 5 б.). Демак, доимий асосда, «савдо комплекси» билан ижара шартномаси тузган ҳолда савдо қилишни «кўчма савдо» деб ҳисоблаб бўлмайди. Ушбу ҳолатда қўшимча турғун савдо шаҳобчаси ташкил қилинган ҳисобланади.

II. Хат муаллифининг иккинчи саволига аниқ жавоб олиш учун тегишли туман (шаҳар)даги тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига мурожаат қилиш тавсия қилинади. Чунки, қонунчиликка кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу турдаги савдони амалга ошириш шартлари, хусусан савдо қилиниши мумкин бўлган товарлар рўйхати, кўчма савдо объектлари жойлаштирилиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳамда кўчма савдо даврини белгилаши ҳамда бу маълумотларни «ягона дарча» марказларида ва ўз сайтларида жойлаштиришлари лозим (13.07.2016 й. №233 ВМҚ ил. 9 б.).

Кўчма савдони амалга ошириш борасида қуйидаги талаб ва шартлар белгиланган:

1)қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

2)харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

3)банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

4)кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

5)сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши керак, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши керак;

6)иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

7)товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотиш (13.07.2016 й. №233 ВМҚ ил. 13 б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика