Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ШЖБПҲга ажратмаларни картотека – 2 га қўйиб, тўлов муддати кечикса, ва мос равишда, Жамғариб бориладиган пенсия тизимига электрон реестрни кеч киритса, унга нисбатан жарима қўлланиладими?
Амалдаги қонунчилликка кўра жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган пенсия фондига ҳисобот - реестр тақдим этиш муддати ой учун кейинги ойнинг 15 санасигача белгиланган. Корхона банкдаги ҳисоб ракамида пул маблағи мавжуд бўлмасада, тўлов топшириқномасини кейинги ойнинг 15-санасигача тақдим этган. Пул маблағи бўлмаганлиги учун ҳисобланган ажратма тўлови кейинги ойнинг 20-ёки 28 кунларида амалга оширилган.


Ответы экспертов
Ответов: 258
14.11.2016

1. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмаганлиги учун жарима чоралари қўлланилмайди. Чунки жарима солиқ ва бошқа тўловлардан атайлаб бўйин товлаганда қўлланилади.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари бўлган солиқ тўловчи ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлишидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушбу Кодексда белгиланган тўлаш муддатидан кечиктирмай уларни хизмат кўрсатаётган банкка тўлаш учун тўлов топшириқномасини тақдим этиши шарт (СК 59-моддаси).

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш  мансабдор шахсларга жарима солишга сабаб бўлади (МЖтК 174-моддаси).

Корхона ШЖБПҲ мажбурий бадаллар суммасига белгиланган муддатларда банкка тўлов талабномасини (картотека-2) тақдим этган. Бу корхона мансабдор шахсларининг уларни тўлашдан бўйин товламаганликларини исботлайди.

Шундан келиб чиқиб, ШЖБПҲ мажбурий бадаллар тўланмаганлиги учун жарима чоралари қўлланилмайди.

2. Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этаётган ходимлар реестрини жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси форматида электрон ҳужжат сифатида шакллантириши Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети" орқали бевосита жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига юбориши шарт (ВМҚ 21.12.2007й. 595-сон 1-Илова 16-банди).

Электрон реестрни Ягона базага олдиндан тўлов суммасисиз киритишнинг имкони йўқлигини ҳисобга олиб, Халқ банкига реестрни электрон манбаларда (масалан, флешкаларда) банк муҳри туширилган тўлов талабномасининг нусхасини илова қилган ҳолда топширишни маслаҳат берамиз.

Реестр ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда банс солиқ органларини тегишли чоралар кўрилиши учун бу ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтК 175-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика