Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фуқаронинг Тошкент Политехника иниститутида ўқиган, аспирантурада ўқиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиган даврлари ёш чегараси бўйича ҳарбий захирага (нафақага) бўшатилганда унинг ҳарбий хизмат давомидаги стажига қўшиладими?
Фуқаро 1979-1984 йилларда Тошкент Политехника иниститутини геология факултетини тугатган. 1984 йилдан 1989 йилгача Фанлар академиясининг геология илмий текшириш институтида илмий ходим ловозимида ишлаган. 1989 йилдан 1991 йилгача кундузги, ишдан ажралган ҳолда аспирантурада ўқиган. 1991 йилдан 1995 йилгача Фанлар академиясининг геология илмий текшириш институтида илмий ходим ловозимида ишни давом эттирган. 1995 йилда фан номзоди диссертациясини ёқлаган. 1995 йилдан 1997 йилгача Фанлар академияси призидиуми "Ер ҳақидаги фанлар " бўлими илмий котиби ловозимида ишлаган. 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ишдан ажралган ҳолда (9 ой мобайнида) томомлаб, "Давлат ва жамият қурилиши магистри" даражасини олган. 1997 йилдан 2000 йилгача Фанлар академияси президиуми илмий ташкилий бўлим бошлиғи, илмий ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош илмий таҳлилий бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2000 йилдан ҳарбий заҳирадан (катта лейтенант) ҳарбий хизматга чақирилган. Унинг илмий ишларни ташкил қилиш тажрибаси, илмий даражага эгалиги ҳамда Бошқарув академиясини томомлаганлиги, табиий фанлар жараёнларини эгаллаганлигини ҳисобга олиб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги табиий ва техноген тусдаги фавқулотда вазиятларни прогнозлаш илмий тадқиқот лабараторияси бошлиғи лавозимига, "майор" ҳарбий унвони билан хизматга қабул қилинган.


Ответы экспертов
Ответов: 236
24.11.2016

Олий таълим муассасасида кундузги ўқиш, аспирантура ёки ҳарбий хизмат даври ёш бўйича пенсияни тайинлаш учун зарур  иш стажига киради. (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси). Шу боис Сизнинг Тошкент Политехника институтидаги таҳсил олиш, аспирантура ва ҳарбий хизматни ўташ даврингиз ёш бўйича пенсия олиш учун иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси уставига кўра (кейинги ўринларда - Академия) Академия раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муассаса экани белгиланган (12.05.1995 йилдаги 167-сон ВМҚга 1-илова). Мазкур муассасадаги ўқиш олий таълим муассасасида таҳсилга тенглаштирилмаган. Шу боис Академиядаги ўқиш даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаб бўлмайди.

Бироқ аксарият ҳолатларда Академия тингловчилари ўзларининг асосий иш жойларидан малака ошириш учун раҳбар томонидан юборилади. Академиядаги ўқиш даврида уларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади (12.05.1995 йилдаги 167-сон ВМҚнинг 5-банди). Асосий иш жойингиздан олган иш ҳақингиздан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини инобатга олган ҳолда, иш стажига Академиядаги ўқиш даври эмас, балки асосий иш жойингиздаги иш даври қўшиб ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика