Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ер участкасини ажратиш тўғрисидаги Қарор бўлса, аммо эгалик қилиш ва фойдаланиш гувоҳномаси бўлмаса, ер солиғи ҳисобланадими?
Юридик шахсга ер ажратиш тўғрисида қарор мавжуд. Лекин кизил чизиқ тортилмаган, кадастр, эгалик қилиш гувоҳномаси ҳамда фойдаланиш гувоҳномаси йўқ. Ушбу ер майдони учун солиқ ҳисобланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 423
22.11.2016

Бизнинг мурожаатимизга Тошкент шаҳар Давлат Солиқ Бошқармаси қуйидагича жавоб берди:

Ер солиғини солиш объекти бўлиб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахслардаги ер участкалари ҳисобланади (СК 280-моддаси 1-қисми).

Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади (Ер кодекси 23-моддаси).

Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади (Ер кодексининг 22-моддаси 3-қисми).

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (СК 281-соддаси 2-қисми).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ер солиғи бўйича солиққа тортиладиган база Ҳокимнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилганидан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика