Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чет эл валютасидаги пулларимни устав жамғармани тўлдириш учун банкка топширишим мумкинми ва яна қандай ҳолатларда нақд чет эл валютасини банкка корхонамнинг ҳисоб рақамига кирим қилиш учун топширсам бўлади?
Мен корхонамнинг валюта хисоб ракамига чет эл валютада пул маблаги куймокчиман ва ушбу пул маблаги хисобидан чет элдан махсулот сотиб олиб келиб сотмокчиман. Ушбу пул маблагини корхона устав жамгармасини шакиллантириш учун банк кассаисига топширишим мумкинми, яъна кандай усулларда накд чет эл валютасини корхонамнинг валюта хисоб ракамимга кирим килишим мумкин


Ответы экспертов
Ответов: 213
11.11.2016

Ҳа, албатта Сиз валюта ҳисобварақларингизга чет эл валютасини корхонангизнинг устав фонди (устав капитали)га ўтказиш учун банк кассасига топширишингиз мумкин (рўйхат рақами 511, 2004 йил 27 февраль, 2.3-банд).

Бундан ташқари, корхонангизнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасидаги қуйидаги суммалар киритилиши мумкин:

а) ташқи савдони юритиш билан боғлиқ тўловларга доир;

б) ваколатли банклар орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган маблағлар;

в) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда олинган нақд чет эл валютаси;

г) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган кредитлар, чет эл инвестициялари ва қарз бўйича ўтказилган маблағлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар;

д) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)га ўтказилаётган маблағлар;

е) пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловларга доир;

ж) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича;

з) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидан ўтказилган;

з-1) қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда авиачипталарни сотишдан келиб тушган;

и) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда келиб тушган маблағлар(рўйхат рақами 511, 2004 йил 27 февраль, 2.3-банд).

Ўз навбатида, носавдо тусидаги тўловларга қуйидагилар киради:

иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, алиментлар тўлаш;

ходимларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаш;

таълим ва даволаниш учун ҳақ тўлаш;

ЎзР хорижий давлатлардаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ёки ҳукуматлараро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналари таъминоти учун ҳақ тўлаш;

нотариал ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ тўловлар, шунингдек бундай ҳаракатларни амалга ошириш ва ишларни судларда кўриш муносабати билан давлат божи тўлаш;

суднинг, арбитражнинг, шунингдек тергов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорлари асосида пул маблағлари тўлаш;

халқаро конгресслар, симпозиумлар, конференцияларда, спорт ва маданий тадбирларда, шунингдек бошқа халқаро учрашувлар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этганлик учун тўловлар, инвестиция билан боғлиқ ва моддий харажатлар бундан мустасно;

дафн қилиш билан боғлиқ тўловлар;

муаллифлик ҳақини тўлаш, патент божларини тўлаш ва интеллектуал мулк соҳасидаги лицензия шартномаларининг мажбуриятлари бўйича ҳақ тўлаш;

халқаро нотижорат ташкилотларига бадаллар;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа операциялар (“Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонуни 7-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика