Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Онам Тошкент шаҳридаги акамнинг квартирасига Конуннинг 2-банди буйича 2012 йилда доимий прописка дан утган. Онамнинг пропискасини 2-банддан 1-бандга ўзгартирса бўладими? Қайси ҳолларда ўзгартирса бўлади?
Прописка


Ответы экспертов
Ответов: 1322
27.11.2016

Тошкент шаҳрида жойлашган турар ёки нотурар жой бинолар кўринишидаги барча кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъмнлаш шарти билан ўзгага бериш, шунингдек гаровга (ипотека),  кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш бўйича ва бошқа барча битимлар сотиб олаётган томон жисмоний шахс ҳисобланган тақдирда нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади:

Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлган шахслар;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида 3 йил доимий равишда яшаш  шарти билан Рўйхатнинг 2,5,9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, доимий прописка мавжудлиги ҳақида ИИБдан маълумотнома кўрсатган тақдирда. ( Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 04.05.2012 й. 2358-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра, шунингдек мазкур Йўриқномага мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига  қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;

турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика