Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Талабанинг контракт туловини 3-томонлама шартномани имзоламаган холда туловни (пластик карталар оркали) амалга ошириш мумкинми? Агар жавоб "йук" булса, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чикиб "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" буйрукка тегишли узгартиришлар киритилиши мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2431) буйругига иловасида : Олий таълим муассасаларида ўқитиш учун контракт икки ёки уч томонлама расмийлаштирилиши мумкин бўлиб, унинг тарафлари қуйидагилар ҳисобланади: икки томонлама контрактда: бир томондан — олий таълим муассасасининг ваколатли шахси, иккинчи томондан — абитуриент ёки талаба ёхуд уларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар); уч томонлама контрактда: бир томондан — олий таълим муассасасининг ваколатли шахси, иккинчи томондан — юридик ёки жисмоний шахс (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади), учинчи томондан — абитуриент ёки талаба ёхуд уларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар). Контрактлар ҳар бир тараф учун бир нусхадан расмийлаштирилади. -дейилган. Аммо хозирги вактда пластик карталар оркали туловларнинг жадал равишда ривожланиб бораётганлигини хисобга олинса ва талабанинг контракт туловини туловчилар купчиликни ташкил килганда 3 - томонлама шартномани расмийлаштиришни хар доим хам имкони булавермайди.


Ответы экспертов
Ответов: 213
14.11.2016

Олий таълим муассасаларида ўқитиш учун контракт икки ёки уч томонлама расмийлаштирилади. Шартномада назарда тутилмаган тараф томонидан тўлов амалга оширилиши учун контракт қайта расмийлаштирилиб, айнан мазкур шахс тўловчи сифатида кўрсатилиши керак.

Бунда, контрактни қайта расмийлаштиришга абитуриент ёки талабанинг аризаси ёхуд аввал контрактни расмийлаштирган буюртмачининг абитуриент ёки талабани ўқитиш учун тўлов қобилияти йўқлиги тўғрисида олий таълим муассасасига қилинган ёзма мурожаати асос қилиб олинади (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль, 32-б.).

Бироқ мазкур шартномасиз ёки шартномада назарда тутилмаган буюртмачи томонидан шартномани қайта расмийлаштирмай туриб тўловни амалга ошириши “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) талабларига зид бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилишига асослардан бири, тарафлар ўртасида тузилган контрактга мувофиқ тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк тўлов топшириқномаси ёки квитанцияси нусхаси ҳисобланиши назарда тутилган (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль, 10- б.).

Демак талабанинг контракт тўловини икки ёки уч томонлама шартномани имзоламаган холда тўловни амалга ошириш кўрсатилган Низом талабларига мувофиқ эмас.

Шу билан бир қаторда таъкидлаш жоизки, қайд этилган Низомга ўзгартириш киритиш мумкин. Бироқ унга ўзгартириш киритиш қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, шу жумладан, вазирлик ва идоралар томонидан янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилиши мумкин (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль 109 б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика