Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хозирда, яъни 2016 йил ноябр ойида 2015 йилда олинган мол-мулк қиймати ҳисобидан жамият устав фондини кўпайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Агар бу холат қонунчиликка зид келса уларни текин олинган мол-мулк сифатида акс эттириб, ЯСТ тўлаш керакми?
МЧЖ 2015-йил июн ойида устав фондини кўпайтириш учун таъсисчи жисмоний шахсдан 10 млн. сўм қийматида мол-мулк қабул қилган. Лекин хозирги кунгача таъсис хужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказмаган. Ушбу қўшимча киритилган мол-мулк суммаси бухгалтерия балансида кредиторлик қарз сифатида акс эттирилиб келинмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 232
25.11.2016

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ (бундан кейин Қонун), жамият устав фондини кўпайтириш қуйидаги тартибда ва муддатларда амалга оширилиши лозим:

1) Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг (агар ягона иштирокчи бўлса, унинг қарори) жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади. Қарорда қўшимча ҳиссаларнинг миқдори ва уларни тўлиқ қўшиш муддалари белгиланади (Қонуннинг 18-мод. 1-қисм.).

2) Қўшимча ҳиссаларни қўшишнинг муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўшимча ҳиссаларни қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида, шунингдек жамият устав фонди миқдорини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритиш тўғрисида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарори қабул қилинади (Қонуннинг 18-мод. 5-қисм.).

3) Таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этилмоғи лозим (Қонуннинг 18-мод. 7-қисм.).

4) Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради (Қонуннинг 18-мод. 7-қисм.).

Сизнинг ҳолатингизда таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар Қонунда белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмаган тақдирда, жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт (Қонуннинг 18-мод. 8-қисм.).

Корхона устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин (21-сон БҲМС 2-илова 341-банд.).

Шунинг учун таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар иштирокчилар томонидан киритилган қўшимча ҳиссалар бухгалтерия ҳисобида таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6600) акс эттирилиши мумкин.

Жамият устав фондини кўпайтириш учун бу тўғрисидаги иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинади. Бунда устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган иштирокчиларнинг аввалги қарорлари бекор қилинади.

Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин (Қонуннинг 15-мод. 1-қисм.).

Сизнинг ҳолатингизда жамият устав фондига қўшиладиган қўшимча ҳисса сифатида таъсисчининг мулкий ҳуқуқлари, яъни (6600) таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирил сумма қабул қилиниши мумкин.

Шундай қилиб, юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, жамият устав фондини иштирокчи томонидан қўшимча ҳисса сифатида аввал киритган мол-мулк ҳисобига кўпайтириш мумкин. Бунда жамият устав фондини кўпайтириш Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика