Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Совутиш-музлатгич омборида сақлаш учун жисмоний шахслар, яъни фуқаролардан хам махсулотларни қабул қилишимиз мумкинми? 2. Фуқаролардан махсулотларни қабул қилишнинг алохида тартиби белгиланганми ва улардан қандай хужжатларни талаб қилишимиз мумкин? 3. Сақлаш учун жисмоний шахслардан қанча миқдоргача маҳсулотлар қабул қилиниши мумкин? 4. Совутиш-музлатгич омборида жисмоний шахсларга кўрсатилган сақлаш хизматлари учун нақд пул қабул қилиб банкдаги ҳисоб рақамимизга топширишимиз мумкинми?
“VIGET IMPEKS” фермер хўжалиги ўзида мавжуд бўлган совутиш музлатгич омборида Тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида махсулотларни сақлаш хизматларини кўрсатиб келмоқда . Фермер хўжалигимизга жисмоний шахслар яъни фуқаролар хам мурожаат қилиб ўзларининг боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаб беришни сўрамоқдалар. Биз ушбу турдаги фаолиятни яқинда бошлаганимиз ва бу борада етарли тажрибага эга бўлмаганлигимиз боис айрим тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 180
05.12.2016

Фермер хўжаликлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ушбу фаолиятдан солиққа тортиладиган чекланмаган даромад олишлари мумкин ("Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 16-м.). Демак, сиз фуқаролар билан омонат сақлаш шартномаси тузишингиз ва омонат сақлаш фаолиятини амалга оширишингиз мумкин.  Омонат сақлаш тартиби, шартлари, жавобгарлик даражаси, зарарни қоплаш ва бошқа шартлар ЎзР ФКнинг  875-893-моддаларида белгиланган. Омонатга қабул қилинадиган маҳсулотларнинг миқдори бўйича чекловлар  ўрнатилмаган.

Агар Сиз аҳолидан нақд пулни қабул қилиб, кейин банкка топширмоқчи бўлсангиз, албатта назорат-касса машинасини ўрнатишингиз лозим (17.11.2011й. 306-с. ВМҚга 1-илованинг 2-банди). Акс ҳолда, жисмоний шахслар, шартнома буйича тўланиши керак бўлган пул суммасини, ўзлари банк кассаларида квитанция асосида тўлашлари мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика