Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2 band bilan propiska qilganlar turmush o'rtog'ini qancha vaqt ichida doimiy propiskaga quya oladi?
Man Noyabr 16 2016 yilda 2 band bilan buvimni uyiga doimiy propiskaga turdim. Endi esa turmush o'rtog'imni 5 band quymoqchi edik. Ularning aytishi bo'yicha 2 band bilan quyganlar kamida bir yil doimiy propiska bo'lgan joygagina turmush o'rtog'ini quyishi mumkin ekan. Biz 2014 yildan beri birga yashaymiz hamda bitta farzandimiz bor.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
25.11.2016

Вазирлар  Маҳкамасининг  7.10.2016   йилдаги   336-сон   қарори    билан Ўзбекистон Республикаси  фуқаролари, чет  эл  фуқаролари ва   фуқаролиги    бўлмаган   шахсларни Тошкент   шаҳри   ва   Тошкент   вилоятида   доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди.

Рўйҳат 2-бандининг изоҳига тузатиш киритилди.

Мазкур бандга кўра, қариндошлар – ота-она, фарзандлар, набира ёки бобо-бувилар (тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинишга даъво қилишлари мумкин эди.

Рўйхатнинг 2-бандига киритилган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

1)    Муқаддам Рўйхатнинг 2-бандига асосан прописка олган фуқароларга прописка қилинишга даъво қилишга ҳақли бўлган қариндошлар рўйҳати қисқартилди;

2)    Муқаддам Рўйҳатнинг 2-бандига асосан прописка олган қариндошларига прописка қилинишга даъво қилишга ҳақли бўлган болаларнинг ёши ва оилавий аҳволига бўлган талабларга аниқлик киритилди.

Авваллари қариндошларидан бирортаси прописка қилинганидан кейин унинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндош-уруғлари прописка қилинишга даъво қилишлари мумкин эди.

Масалан, ота ўз ўғлигинг уйига прописка қилиниши мумкин эди. 

Шундан кейин уйда прописка қилинишга ўғилнинг қуйидаги қариндошлари даъво қилишлари мумкин эди:

- унинг онаси (агар муқаддам Рўйхатнинг 5-бандига асосан отанинг рафиқаси сифатида прописка қилинмаган бўлса);

- ота томонидан буви ва бобо, чунки улар тўғри шажара бўйича иккинчи даражадаги қариндош-уруғлари ҳисобланади;

- унинг рафиқаси;

- ёши ва оилавий аҳволидан қатъий назар унинг фарзандлари. 

Энди худди шундай ҳолатда ўғилнинг қуйидаги қариндошлари прописка қилинишга даъво қилишлари мумкин:  

- унинг рафиқаси;

ўз оиласига эга бўлмаган балоғат ёшига етган фарзандлари (турмушга чиқмаган/уйланмаган);

- биргаликдаги ва (ёки) аввалги никоҳидан туғилган ёки никоҳсиз туғилган  балоғат ёшига етмаган ҳамда асраб олинган фарзандлари.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.

 

 

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика