Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЖКга киритилган юқоридагича ўзгаришлардан келиб чиқиб, қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “мансабдор шахс” ҳисобланишини ва қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “хизматчи” ҳисобланиши ҳақида тушунча берсангиз. Мисол учун “давлат солиқ бош инспектор-тафтишчиси” лавозимида ишловчи оддий ходим (рахбар ёки бошлиқ эмас) “мансабдор шахс” ҳисобланадими ёки “Хизматчи”ми? Шунингдек, ЖКнинг янги таҳрирдаги 214-моддасида белгиланган жавобгарлик давлат органининг қандай ходимларига нисбатан қўлланилади?
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 й даги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги N ЎРҚ-391 Қонунига мувофиқ Жиноят кодексидан “масъул мансабдор шахс” атамаси чиқариб ташланиб, унинг ҳуқуқий маъноси янги таҳрирда “мансабдор шахс” атамасининг ҳуқуқий маъноси этиб белгиланган (Бизнинг тушунчамиз бўйича). Шунингдек, ЖК “Хизматчи” деган янги атама билан тўлдирилди.


Ответы экспертов
Ответов: 15
06.12.2016

Маълум бир давлат органи ходимининг мансабдор шахслар тоифасига кириши ёки кирмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб бериш учун унинг вазифа, мажбурият ва ваколатларини ўрганиш зарур. Чунки, ЎзР ЖКнинг саккизинчи бўлимига кўра ходим мансабдор шахс деб тан олиниши учун қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

- ҳокимият вакили вазифаларини бажариши (ушбу вазифалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади);

- ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга ошириши ва шу билан бирга юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилганлиги (ушбу вазифа ва ваколатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир қаторда ички ҳужжатларда ҳам белгиланиши мумкин).

Буни аниқлаш учун ушбу давлат органи фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек ходим билан тузилган меҳнат шартномаси, унинг лавозим йўриқномаси, унга нисбатан чиқарилган ички буйруқлар, унга берилган ишончномалар ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш керак.

Давлат солиқ хизматида давлат солиқ бош инспектор-тафтишчиси бўлиб ишлайдиган ходимларнинг лавозим йўриқномаси бизда мавжуд эмаслиги сабабли ушбу саволга тўлиқ жавоб беришимизнинг иложи йўқ.

Аммо, давлат солиқ хизмати ходимига “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ махсус унвон (солиқ хизмати инспектори ва ундан юқори унвонлардан бири) берилган бўлса, у ушбу Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ мансабдор шахс ҳисобланади. Чунки, махсус унвонлар давлат солиқ хизматининг мансабдор шахсларига берилади.

ЎзР ЖКнинг 214-моддаси бўйича фақат хизматчилар тоифасига кирадиган ходимлар жавобгар бўлиши мумкин. Хизматчи деб давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс, яъни ҳокимият вакили вазифаларини бажармайдиган ҳамда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширмайдиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилмаган ходим тушунилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика