Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Олди-сотди шартномаси йўқолган тақдирда бинони Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридан ўтказиш учун қандай йўл тутишимиз керак?
“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ Тошкент вилояти филиали юристи Сизга мурожаат қилиб шуни маълум қиламанки, Охангарон шахар хокимининг 1998 йил 02-мартидаги 76/1 сонли «Бойматов кўчасида жойлашган маъмурий бино хақида»ги Қарори асосида баланс қиймати 1 431 337 сўм бўлган шахарнинг Бойматов кўчаси 24-уйда жойлашган маъмурий бино хокимлик балансига ўтказилиб, ушбу маъмурий бино «Кафолат» давлат акциядорлик суғурта компанияси Тошкент вилояти Охангарон шахар бўлимига сотилган. Охангарон шахар хокимлиги ва «Кафолат» давлат акциядорлик суғурта компанияси Тошкент вилояти Охангарон шахар бўлими ўртасида 20.04.1998 йилда олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартнома ва тўлов топшириқномаси айрим сабабларга кўра компания архивида яроқсиз холга келган. Ушбу масала юзасидан яъни олди сотди шартномаси ва тўлов топшириқномасидан нусха беришларини сўраб Охангарон шахар хокимиятига мурожаат қилганимизда Охангарон шахар хокимининг 1998 йил 02-мартидаги 76/1 сонли «Бойматов кўчасида жойлашган маъмурий бино хақида»ги Қарори туман хокимлигида мавжуд эмаслиги ва 1998 йилдаги хужжатлар Олмалиқ давлат архивига топширилганлигини ва Олмалиқ давлат архивига мурожаат этишимизни тавсия этишди. Олмалиқ давлат архиви хоким қарорини топиб берди аммо олди сотди шартномаси архивда мавжуд эмаслигини айтди. Олди сотди шартномаси Охангарон туман бўлимимиз жойлашган бинони хўжалик хисобидаги Охангарон тумани «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри»дан ўтказиш учун зарур бўлмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 180
13.12.2016

Мазкур ҳолатда Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга юридик фактни аниқлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Аризада иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини (ФПКнинг 283-м 2-қ. 8)-б.) белигилаб беришни суддан сўрашингиз мумкин.

Тегишли органлар маъмурий тартибда ушбу юридик фактни белгилашни рад қилган бўлса ва Сизнинг ушбу иморатга бўлган ҳуқуқингизни бошқа шахслар инкор этмаётган бўлса, бу масала суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқилади. Суд эгалик ҳуқуқини эмас, балки иморатнинг аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг бўлганлик фактини, шунингдек агар аризачида ўз вақтида эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бўлган бўлиб, лекин у йўқолган ва уни тиклаш мумкин бўлмаганида белгилайди (ОС Пленуми 20.12.1991й. 5-ПЛ-91-сон қарорининг 18-б).

Суд қарори бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқдовчи ҳужжатлардан бири ҳисобланиб, унинг асосида бинога бўлган мулк ҳуқуқини кадастр органида рўйхатдан ўтказиш мумкин (7.01.2014й. 1-сон ВМҚга 1-ил. 42-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика