Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қуйи ташкилотларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришнинг белгиланган тартиби қандай? Унинг регламенти, норматив-ҳуқуқий асослари қайси ҳужжатларга асосланади?
Бош бошқарма таркибида тизим ташкилотлари мавжуд бўлиб, улар республика ва ҳудудий муассасалардан иборат. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сонли "Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 3 иловасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисида низом тасдиқланган. Ушбу низомнинг 2-боб 11 моддаси а) бандининг 11 хатбошига асосан давлат ветеринария органлари ҳамда муассасаларига тегишли бўлган автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш ҳамда уларни фойдаланиш муддати ва техник ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш кўрсатиб ўтилган.


Ответы экспертов
Ответов: 318
10.01.2017

Асосий воситаларни тиклаш имкони бўлмаганда ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда улар тугатилиши муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин. Ушбу жараён автотранспорт воситаларининг фойдали хизмат муддати тугаган тақдирда, жисмоний эскириши, авариявий ҳолатда бўлса ва бошқа ҳолларда рўй беради.

Транспорт воситаларининг тугатилиши тўғрисидаги бирламчи ҳужжатлар Низом (АВ 29.08.2004й. 1401-сон билан рўйхатга олинган) талабларига мувофиқ равишда тайёрланиши керак.

Асосий воситаларни тугатишни қуйидагилар амалга оширадилар:

а) бюджет ташкилотлари - юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот мавжуд бўлмаганда - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда

б) унитар корхоналар томонидан хўжалик юритиш ҳуқуқи билан уларга тегишли бўлган кўчмас асосий воситалар - корхона мол-мулкининг мулкдори розилиги билан, қолган асосий воситалар эса - қонун ҳужжатларига асосан мустақил равишда;

в) тезкор бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхоналари томонидан (бундан кейин  давлат корхоналари) корхона муассисининг розилиги билан;

Корхонада асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар буйруғига асосан комиссия тузилади.

Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия томонидан қабул қилинган қарор натижалари транспорт воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл, 1401-сон Низомга 2-илова) билан расмийлаштирилади.

Асосий воситаларни тугатиш далолатномаларида тугатилаётган асосий воситаларни тавсифлайдиган қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ишлаб чиқарилган йили, унинг корхона келиб тушиш санаси, фойдаланишга топшириш санаси, дастлабки (қайта баҳоланганлари учун - тиклаш) қиймати, фойдаланишнинг бутун муддати учун ҳисоблаб ёзилган эскириш суммаси, тугатиш сабаблари ва қисмларга бўлишдан олиниши мумкин бўлган яроқли узеллари, деталлари, материаллари, рангли ва қимматбаҳо металларининг борлиги ва улардан кейинчалик фойдаланиш имкониятлари, шунингдек транспорт воситаси бажарган иш ҳажми ёки юрган масофаси.

Авария оқибатида ёки фойдаланиш меъёрлари бузилиши натижасида чиқиб кетган транспорт воситаларини балансдан чиқаришда тугатиш тўғрисидаги далолатномага авария ёки фойдаланиш меъёрларининг бузилиш сабаблари, айбдор шахсларга нисбатан қабул қилинган чоралар кўрсатилган ҳолда авария ёки фойдаланиш меъёрлари бузилиши тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси илова қилинади.

АВ-4а-шаклнинг далолатномасини раҳбар томонидан тасдиқланади.

Далолатнома икки нусхада тўлдирилади, комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга топширилади, иккинчиси – АВ объектларига моддий жавобгар шахсда қолади ҳамда омборхонага тугатилиш натижасида олинган моддий қимматликлар ва металлоломни топшириш ва реализация қилиш учун асос бўлади. Транспорт воситасини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерияга  АВ-4а далолатномаси билан биргаликда ДЙҲХХ органидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳам топширилади.

Транспорт воситалари ДЙҲХХ ҳисобидан уларнинг фойдаланишга яроқсиз  деб топилганда ҳам ҳисобдан чиқарилади (ВМҚ 26.05.1997й. 256-сон Қарорига 1-илова):

Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг барча турлари ДЙҲХХ ҳисобидан чиқарилишидан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳисобидан чиқарилиши лозим.

Транспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришда уларнинг агрегат рақами белгилари қайд этиш ҳужжатларига мос келишини аниқлаш учун улар РИБ (ТРИБ) ларида ёки жойлардаги ДЙҲХХ бўлим (бўлинма) ларида техник кўрикдан ўтказилади (яроқсиз ҳолга келган транспорт воситалари бундан мустасно).

Фойдаланишга яроқсиз деб топилган транспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномалари, давлат рақами белгилари РИБ (ТРИБ) ларига топширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика