Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхона вақт ва харажатларни тежаш мақсадида таъминотчи жойлашган вилоятдан ходим ёллаши мумкинми? 2. Ходим билан меҳнат шартномаси тузишда нималарга эътибор бериш лозим? 3. Ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблашда нималарга эътибор бериш керак? 4. Шунингдек унга нақд пул шаклидаги иш ҳақи қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан топширилади?
Юридик шахс узоқ вилоятда жойлашган таъминотчи билан хом-ашё сотиб олиш учун шартнома имзолади. Шартнома шартларига кўра хом-ашёни харидор таъминотчининг омборидан ўз маблағлари эвазига олиб келиши керак ва табиийки бу жараёнда корхона номидан бирор бир ходим ишончли вакил сифатида олинаётган хом-ашёнинг юк ҳужжатларини имзолаш учун қатнашиши лозим. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Корхона вақт ва харажатларни тежаш мақсадида таъминотчи жойлашган вилоятдан ходим ёллаши мумкинми? 2. Агар мумкин бўлса, ходим билан меҳнат шартномаси тузишда нималарга эътибор бериш лозим? 3. Ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблашда нималарга эътибор бериш керак? 4. Шунингдек унга нақд пул шаклидаги иш ҳақи қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан топширилади? Корхона ҳисобчиси


Ответы экспертов
Ответов: 264
11.01.2017

3) Ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш керак:

Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-мод.).

ЎзР Президентининг 22.08.2016й. ПФ-4822-сонли Фармони билан 2016 йил 1 октябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи ойига 149 775 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ягона тариф сеткасининг биринчи разряди учун белгиланган 2,476 тариф коэффициентини қўллаган ҳолда ойлиқ иш ҳақининг суммаси 370 843 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Агарда ходим ишлаётган худудда қонунчиликда туман коэффициенти қулланилса ёки табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар кўзда тутилган бўлса ходимнинг ойлик иш ҳақиси ушбу туман коэффициенти ва қўшимча тўловлар инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

4) Меҳнат ҳақини нақд пул кўринишида тўлашда Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига амал қилиш керак (АВ рўй. № 2687 22.06.2015й.).

Ташкилотга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга жалб қилинган шахсга нақд пуллар алоҳида тўлов қайдномаси ёки ушбу шахсга алоҳида касса чиқим ордери орқали берилади.

Ходимнинг иш ҳақи пуллари иншончнома асосида бошқа шахсга ҳам берилиши мумкин. Бунда касса чиқим ордерига ишончномада кўрсатилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади. Агар нақд пуллар тўлов қайдномаси бўйича ишончнома асосида берилаётган бўлса, тўлов қайдномасига "Ишончнома асосида" деб ёзиб қўйилади. Ишончнома кассирда қолади ва касса чиқим ордери ёки тўлов қайдномасига илова қилинади.

Иш ҳақи учун банкдан олинган нақд пуллар 3 иш куни давомида ташкилот кассасидан бериб юборилиши керак. Ушбу муддат ичида берилмаган иш ҳақи суммаси қайта банкга топширилиши (депонентга ўтказилиши) лозим.

Юқоридагиларни инобатга олиб, бошқа худудда ишлаётган ходимга иш ҳақини ўз вақтида берилишини таъминлаш лозим бўлади.

Ходим билан келишилган ҳолда унинг иш ҳақисини тўлиқ тўлов пластик карточкасига кўчириш йўли билан тўлаб беришингиз ҳам мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 448
27.12.2016

1,2. Ходим ёллаш, штат жадвалида тегишли лавозим мавжуд бўлса - меҳнат шартномасини тузиш ёки штат жадвалида бўлмаса - фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштириш асосида бўлиши мумкин.

Энди хар бир йўналишни алохида кўриб чиқсак.

I. Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилиб ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар (Меҳнат кодексининг 72-моддаси 1-, 2-қисми, 74-моддалари).

Улар ўртасидаги муносабатлар аввало Меҳнат кодекси билан тартибга солинади (Бундан буён матнда – “МК” деб юритилади).

Яъни меҳнат шартномасининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда ифодаланади, биринчидан, ходим ўз вазифаларини бажаришини унинг меҳнат жамоаси таркибига кириши тақозо этган, иккинчидан, у меҳнат вазифасини шахсан ўзи, ўз меҳнати билан амалга ошириши керак, чунки юзага келадиган муносабатлар айни унинг салоҳиятини меҳнат фаолиятининг муайян турига қўллаш билан боғланган. Ходимнинг корхонада белгиланган ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат режими, иш берувчининг унинг ишига тааллуқли кўрсатмаларига бўйсуниши шартлиги меҳнат муносабатларининг муҳим хусусиятидир.

МКнинг 73-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасида тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:

иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);

ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;

ишнинг бошланиш куни;

меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;

меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

МКнинг 75-моддасига асосан меҳнат шартномалари:

номуайян муддатга мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкин, масалан: беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, ёки муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс МКнинг 80-моддасида қайд қилинган ҳужжатларни тақдим этади.

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.

Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МКнинг 82-моддаси).

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим.

Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим (МКнинг 83-моддаси).

Юклатилган вазифаларни бажармаган ходимга нисбатан иш берувчи МКнинг 181, 182-моддалари асосида тегишли чоралар кўриши мумкин.

II. Таъкидланган ишларни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома расмийлаштирилиши мумкин(бундан кейин - ФҲШ).

Яъни ходим шартнома предметида қайд қилинган ишларни ўзи учун қулай бўлган исталган вақтда бажаради, ўз ишининг натижаларини эса ишларни (хизматларни) қабул қилиш-топшириш даолатномаси бўйича топширади ва шартномада назарда тутилган ҳақни (белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида) олади. Ушбу муносабатларнинг субъектлари бўлиб буюртмачи ва ижрочи ҳисобланади.

Буюртмачининг мол-мулкига зарар етказилган ҳолларда ФҲШ-тусдаги шартномалар бўйича ишловчиларга тўлиқ жавобгарликка тортиш чораларини қўллаш Фуқаролик кодексининг 985-моддаси ёки шартнома билан чекланиши мумкин. Шу сабабли ташкилот мазкур ҳолда суд органларига етказилган зарарни, бунга бой берилган фойда ҳам киради, тўлиқ миқдорда (ҳажмда) қоплаш тўғрисида даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Меҳнат шартномаси билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ўртасидаги фарқлар жиддий тусга эга, чунки уларга доир муносабатларни турли меъёрий ҳужжатлар тартибга солади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шахслар ўртасидаги якка тартибдаги битим бўлиб, у ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш ва бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур соҳадаги мажбуриятларни Фуқаролик кодеки ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади.

Масалан, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштирганда ташкилот жисмоний шахс билан меҳнатга оид муносабатларда эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги муносабатларда бўлади. Бундай муносабатлар буйруқ билан расмийлаштирилмайди.

Меҳнат муносабатлари қуйидаги характерли аломатларга эга:

ходим муайян меҳнат функцияси - муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни бажаради (МКнинг 72-моддаси);

у ташкилотдаги ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунади (МКнинг 174-моддаси);

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар ФҲШ бўйича ижрочига татбиқ этилмайди (МКнинг 165-173-моддалари);

ходимга энг кам миқдорини давлат белгилайдиган иш ҳақи тўланади (МКнинг 155-моддаси). ФҲШ бўйича ишнинг ўзига эмас, балки унинг натижасига ҳақ тўланади ва ҳақ миқдори фақат тарафларнинг келишувига боғлиқ;

меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар бўйича тузилади, турли ФҲШлар эса фуқаролик қонун ҳужжатларининг қоидалари бўйича тузилади (Фуқаролик кодексининг 353-моддаси).

ФҲШ бўйича ходим штатдаги ходим деб эътироф этилмайди, кафолатлар ҳам, компенсациялар ҳам фақат штатдаги ходимлар учун назарда тутилади(МКнинг 172-моддаси).

Шу тариқа, хизмат сафарига фақат меҳнат шартномаси тузилган штатдаги ходимни юбориш мумкин.

Бироқ ФҲШда хизмат учун бориб келиш шартлари (хизмат сафарлари эмас) қайд этилиши мумкин.

Шартномада бундай бандлар бўлмаган тақдирда унга қўшимча ёзма битимни расмийлаштирилади.

Белгиланган ишларга зарурият бўлмаса, шартнома шартларини бекор қилиш тартиби асосида ФҲШ шартномаси бекор қилинади. Бу ҳолат хам буйруқ билан расмийлаштирилмайди.   

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика