Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Синглим норасмий никоҳдан 2 нафар фарзанди учун алимент ундиришга ва фарзандлари учун уй-жой талаб килишга хаклими? Бунинг учун кимга ва каерга мурожат килиш керак?
Менинг синглим турмуш курганига 3 йил булди 2 нафар фарзанди бор, лекин турмуш уртоги аввалги турмушидан никохи бекор килинмаганлиги сабабли Синглим билан конуний никохдан утмаган хозирда улар ажралишаяпти !


Ответы экспертов
Ответов: 159
19.12.2016

Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади (“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-м, 2-қ., кейинги матнда -Қонун).

Агар, фарзандлар она билан яшайдиган бўлса, ота вояга етмаган болаларининг таъминоти учун алимент тўлаши шарт (ОКнинг 96-м.).  Ота болаларга алимент суммасини ихтиёрий тартибда тўлаши мумкин. Шу билан бирга, ота-она болаларга алимент тўлаш тартибини белгилаб олиш учун  ўзаро келишув тузишлари ва уни нотариал тартибда тасдиқлашлари мумкин (ОКнинг 130,131-м.).

Аксинча, агар ота ихтиёрий тарзда алимент тўлашга рози бўлмаса ёки тўлаш мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, она судга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳолатда алимент суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан ундирилади.

Иккита бола учун алимент миқдори суд томонидан отанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин (ОКнинг 99-м.).

Қонунчиликда ота(ёки она)нинг улардан алоҳида яшаётган фарзадлар учун алоҳида уй-жой бериш мажбурияти белгиланмаган. Лекин, болалар, Сизнинг ҳолатингизда, отанинг эгалигида бўлган ёки у яшаб турган турар-жойда яшаш ҳуқуқига эгалар (Қонунинг 19-м. 2-қ.).  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика