Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Директор ойига 2 кун ишлашга ҳаққи борми? Туман солиқ инспекциясининг йил бошидан ҳар ойда тўла ишлагандан ЯИТ ни қайта ҳисоблашни талаб қилиши тўғрими? Укажите, пожалуйста, правильный и менее затратный способ.
Хусусий корхонада 1та ходим директор-ўриндош товар хом-ашё биржасида брокер сифатида фаолият олиб боради. Иш кам бўлганлиги учун унга йил бошидан ЭКИҲ*2.476 нинг натижасида оклад белгиланган, табелда ойига 5 кунлик иш кунида 2 иш куни белгилаб ойлик иш ҳақи ҳисобланган. 2095-сонли низомга кўра 2 иш кунидан ЯИТ ҳисобланган. Ҳозирги пайтда туман солиқ инспекцияси йил бошидан ҳар ойда тўла ишлагандан ЯИТ ни қайта ҳисоблашни талаб қилмоқда, у ҳолда даромад солиғини ҳам қайта ҳисоблашга ва фарқни тўлашга тўғри келади.


Ответы экспертов
Ответов: 315
11.01.2017

Ҳа, агар меҳнат шартномаси ёки корхонанинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар билан назарда тутилган бўлса, директор ойига 2 кун ишлашга ҳақли.

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МК 114-моддаси).

Иш вақти давомийлиги ходимларга ички меҳнат тартибининг қоидаларида белгиланган иш вақтига нисбатан кам бўлса, у тўлиқсиз иш вақти ҳисобланади.   Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам, яъни меҳнат шартномаси муддати давомида ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Қонунчилик томонидан тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин бўлган шахслар рўйхати чекланмаган. Тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномасига асосан ҳар қандай ходимга нисбатан белгиланиши мумкин (МК 119-моддаси).

Агар махсус иш жадвали меҳнат шартномаси ёки корхонанинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ички ҳужжатлари билан асосланмаган бўлса, директорнинг ишда бўлмаган вақтини  иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилганлиги билан асослаш мумкин.

Агар, махсус иш тартиби назарда тутилмаган бўлса, шунингдек, директорнинг ўз иш жойида бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар бўлмаса, директорнинг тўлиқ ой ишлаганлигидан келиб чиқиб солиқ органлари ЯИТни тўлиқ ой учун ҳисоблашга ҳақлидирлар.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика