Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи фондини шакллантириш тўғрисида 29.09.2000 й. N 975 Низомга асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 2016 йил октябрь-декабрь даврига белгиланган меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам микдори саноат корхоналари кесимида қанча?
Бизнинг корхонада энг кам иш ҳақи 700 000 ва уни 168 га бўлсак 4 166,67 сўм бу меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам микдоридан кам эмасмикин-шуни аниқлашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳар йилги иш вақти меъёрининг давомийлигига асосан октябрда 168 соат ва ноябрда 176 соат бўлса шу икки ойга ҳам ходим тўлиқ ишласа 700 000 мингдан ҳисоблаш тўғрими ёки 168 соатга 700 000 минг 176 га 700 000 мингдан кўпроқ ҳисобланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 332
17.01.2017

Соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори иқтисодиётни тегишли тармоқ ва соҳалари бўйича иш ҳақига оид давлат статистика маълумотлари асосида аниқланади. 

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори иқтисодиётнинг тегишли тармоғида ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 МСҲТЭКМ (сўм) = ўоИҲ :ўоИВФ : Ki

бунда:

МСҲТЭКМ - меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

ўоИҲ - ҳисобот даврида иқтисодиётнинг тегишли тармоғида вужудга келадиган ўртача ойлик иш ҳақи;

ўоИВФ - ҳисобот даврида иш вақтининг бир меъёрда давом этишидаги иш вақтининг ўртача ойлик фонди;

Ki - иқтисодиётнинг аниқ тармоғи корхоналарида ишнинг ўртача разряд тариф коэффициентининг нолли разряд тариф коэффицентига нисбатини акс эттирадиган тўғриловчи коэффициент (АВ 29.09.2000й. №975-сон Низомнинг 11-банди).

Ҳисобот даври учун ўртача ойлик иш ҳақи иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари бўйича иш ҳақига оид давлат статистика маълумотлари асосида белгиланади.

Сизнинг тармоқдаги ва ҳудудингиздаги ўртача иш ҳақи бўйича маълумот олиш учун давлат статистика органларига ёзма равишда мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика