Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий аптека корхонаси фуқароларнинг ҳаётини суғурта қилувчи суғурта ташкилотларига дори-дармон воситаларини ўтган ойдаги товар айланмасининг 10%дан кўпроқ қисмини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиши мумкинми?
Хусусий корхона аптека фаолияти билан, шунингдек аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Корхона “Улгуржи ва чакана савдо фоалиятини ошириш тўғрисидаги Низом” (ВМ 26.11.2002й. 407-сонли Қарори) нинг 19-бандига асосан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида дори – дармонларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотади. Яқинда фуқаролар ҳаётини суғурта қилувчи суғурта ташкилоти бизга нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиладиган дори – дармон ҳажмини кўпайтиришни илтимос қилиб мурожаат қилди.


Ответы экспертов
Ответов: 420
27.12.2016

Ушбу саволнинг жавоби қайси фаолият турига лицензиянгиз борлигига боғлиқ, чунки фармацевтика лицензияланадиган фаолият бўлиб, у фақат лицензияда белгиланган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин.

Агар сизнинг корхонангизга лицензия дори воситаларини нафақат чакана, балки улгуржи савдоси учун ҳам берилган бўлса, сиз уларни ҳеч қандай чекловларсиз реализация қилишингиз мумкин.

Агар корхонангизга лицензия дори воситаларининг чакана савдоси учун берилган бўлса, уларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида сотишингиз мумкин (ВМ 26.11.2002й. 407-сон Қарорига Илованинг 19-банди).

Бу ҳолатда сиз фармацевтика маҳсулотларини фақат ижтимоий соҳа муассасалари ва ташкилотларига (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари) чекловларсиз сотишингиз мумкин.

Фуқароларнинг ҳаётини суғурталовчи суғурта ташкилотлари ушбу рўйхатга киритилмаганлар. Шунинг учун, фарммаҳсулотларни суғурта ташкилотларига ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан кўп қисмини нақд пулсиз ҳисоб – китоб орқали реализация қилишингиз улгуржи савдо фаолияти деб баҳоланади. Ушбу фаолият алоҳида лицензияни талаб қилади.

Аммо, чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш ҳеч қандай чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин. Корхоналар (жумладан, суғурта ташкилотлари ҳам)  корпоратив пластик карточкалари бўйича “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом” (ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) билан назарда тутилган барча харажатларини амалга оширишлари мумкин. Корпоратив пластик карточкалардан фойдаланиш Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.04.2005 й. 1470-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика