Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар корхонага тут плантациялари учун ер ажратилса ва балансга қабул қилинса, бунинг оқибатида қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади? Бу фаолият бўйича солиқ имтиёзлари мавжудми ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?
Бизнинг корхонамиз пиллани қайта ишлаб табиий ипак ва ипакли газламалар тайёрлаш билан шуғулланади. ЯСТ тўловчиси. Яна бир корхонамиз ипак қурти уруғи тайёрлаб ва етказиб беради. Иккала корхонамиз учун хам пилла етиштириш учун асосий хом ашё бўлган тутзорлар муҳим аҳамиятга эга . Биз маҳаллий ва юқори давлат ташкилотларига тут плантациялари ташкил қилиш учун ер ажратиб беришларини сўраб мурожаат қилганмиз. Бу мурожаатимиз ижобий ҳал бўлиш арафасида.


Ответы экспертов
Ответов: 362
24.01.2017

ЯСТ тўловчиси бўлган корхона янги ер участкасини олса, унинг майдонини 3 карра ер солиғидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олиши керак бўлади.

Аммо, ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари ҳисобга олинмайди (АВ 03.03.2011й. 2203-сон билан рўйхатга олинган Қарорга илованинг 3-банди).

Бундай имтиёзли ер участкаларига уч йил муддатга дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар киради.

Кузда ўтказилган янги кўчатлар учун бериладиган имтиёз муддатини ҳисоблаб чиқариш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади, баҳорда ўтказилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади (СК 2-қисми 25-банди).

Яъни, агар ажратилган ер майдонида сиз бу йил баҳорда тут кўчатларини экадиган бўлсангиз, 2017 йил 1 январдан бошлаб 3 йил давомида унинг майдонини ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олмаслигингиз мумкин.

Агар кўчатларни бу йилнинг куз ойида экадиган бўлсангиз, имтиёздан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фойдаланишингиз мумкин.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, тут ўстириш учун ер участкасини олишда сиз қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирирувчисига айланишингиз мумкин. Бу тоифа корхоналар танлаш имконисиз ягона ер солиғини тўловчилари ҳисобланишади.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган корхоналар киради:

асосий фаолият тури ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга;

ишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этади (СК 362-моддаси).

Иқтисодий фаолият умумдавлат классификаторига кўра кўп йиллик дарахтларни (тут дарахтларини) экиш, шунингдек пилла етиштириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга киритилади.

Ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексининг 57 – боби билан белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи – ягона ер солиғи тўловчилари учун ҳам Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисмида белгиланган ер солиғи бўйича имтиёзлар тадбиқ этилади. Яъни, агар тут дарахларини экиб, бунда ягона ер солиғини тўлашга ўтсангиз ҳам Солиқ кодексининг 282 – моддаси 2 – қисми 25-бандида белгиланган имтиёзлардан ЯЕСни тўлашда фойдаланишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика