Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар биз (корхонамиз тармоқ коди 17151) аҳолидан нақд пулга қуритилган мевани сотиб олиб экспорт қилсак, у ҳолда валютани қандай қисмини мажбурий сотамиз?
Сўнгги вақтларда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида ҳамда экспортни рағбатлантириш мақсадида бир қанча қонун ҳужжатлари чиқарилмоқда. Жумладан 19.09.2016 йилда 2603-Президент Қарори “МЕВА-САБЗАВОТ, УЗУМ ВА ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” матбуотда эълон қилинган ва тадбиркорлар томонидан яхши кутиб олинган эди. Ушбу қарорда “Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида: 1. 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб: ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, экспорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширадилар; янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилади, қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади. ”,-дейилган. Ушбу ПҚ-2603 чиққанга қадар валютани мажбурий сотиш 50% эди. Шундай бўлсада 5 .12.2016 йилда “Норма” эксперти Мирзаганиев М.М. томонидан берилган жавобга 29.06.2000 йилги “БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 245-ВМнинг қарори бўйича шарҳ берилган. Ушбу 19.09.2016 йилги 2603-ПҚ қарори бўйича биз қуруқ мева (майиз ва жийда)ни аҳолидан фақатгина нақд пул сотиб олиб хорижий ҳамкорларимизга экспорт қилмоқчи эдик. Ушбу 19.09.2016 йилги 2603-ПҚ ва 29.06.2000 йилги ВМҚ бўйича аммо баъзи ноаниқликлар туфайли ушбу экспорт шартномамиз амалга ошмай қолиши мумкин, чунки агар биз валюта тушумини 50% фоизини мажбурий сотадиган бўлсак, ушбу экспортдан корхонамиз зиён кўради. Биз таклиф қиладиган нарх бўйича харидор рози бўлмаяпди, чунки хорижий бозорларда ушбу маҳсулотларнинг нарҳи анча арзонроқ сотилади. Таклиф : Агар ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга(нормативно-правовые акты) ўзгартириш киритилса, биз каби корхоналар (кишлок хужалик махсулотлари ишлаб чиқармайдиган ) ҳамда валютага бўлган эҳтиёжини қоплайдиган тадбиркорлик субъектлари ҳам экспорт билан шугулланганда валютани мажбурий сотишни (50%) амалга оширилмаса , республикамизда кўпрок валюта кириб келган бўлар эди ва валютага эга бўлса эҳтиёжимизни қаноатлантириб, 2017 йилда янги иш ўринларини яратган ҳолда қўшимча асбоб-ускуналарни олиб кириб ўрнатган бўлар эдик. Савол: Агар биз аҳолидан нақд пулга қуритилган мевани сотиб олиб экспорт қилсак, у ҳолда валютани қандай қисмини мажбурий сотамиз? (Корхонамиз тармоқ коди 17151). Биз каби корхоналар (кишлок хужалик махсулотлари билан шугулланмайдиган) ҳамда валютага бўлган эҳтиёжини қоплайдиган тадбиркорлик субъектлари ҳам экспорт билан шугулланганда валютани мажбурий сотишни амалга оширмаса , республикамизда кўпрок валюта кириб келган бўлар эди ва валютага эга бўлса эҳтиёжимизни қаноатлантирсак, 2017 йилда янги иш ўринларини ташкил қилишда қўл келар эди. Жавоб учун олдиндан раҳмат!! Боғланиш учун +998912981161; +998979150299 e-mail : urgutshanhay@yandex.ru Корхона директори Саидмуродов Д.Б.


Ответы экспертов
Ответов: 293
17.01.2017

Савол муаллифининг ўзи таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам номи тилга олинган Президентнинг 19.09.2016 йилдаги ПҚ-2603-сонли  қарорининг 1-бандида 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, экспорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширадилар.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, мазкур ҳолатдаги каби, қуритилган мева савдо-сотиғи билан боғлиқ фаолият мазкур меъёр таъсири остига тушмайди.

Ушбу фаолият натижасида келиб тушадиган хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотиладиган қисми, умумий белгиланган - 50 фоиз миқдорида амалга оширилиши лозим (ВМҚнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сонли қарори 1-иловасининг 10-банди).

Мазкур ҳужжатга, Сизнинг корхонангиз фаолият кўрсатаётган соҳада хорижий валюта тушумини мажбурий сотишдан бутунлай озод қилиниши борасидаги таклифингиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ваколатли орган – ҳукуматга киритилиши мақсадга мувофиқдир.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика