Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Қарздор МЧЖ таъсисчисининг шахсий мол кулкига қарздорликни ундириш учун қаратиш мумкинми, агар мумкин бўлса қандай тартибда? 2. Агар қарздор МЧЖнинг таъсисчи(директор)си бошқа МЧЖ да хам таъсисчи бўлса, қарздорликни ўша МЧЖ га қаратиш мумкинми? 3. Юқоридаги холатда қарздор МЧЖдан қандай қилиб пул(қарз)ни ундириш мумкин?
Қарздор МЧЖ улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Қарздор МЧЖ га нисбатан ижро варақаси ижрога топширилган. Ижрочи қарздор МЧЖнинг хисоб рақамини хатлаб қўйган. МЧЖнинг ликвидли мол мулки ва хисоб рақамида маблағи хам мавжуд эмас. Шу сабабли ижро варақасидаги пул ундириш ижроси ижро қилинмасдан келмоқда. Қарздор МЧЖ директори, бир вақтнинг ўзида таъсисчи хам.


Ответы экспертов
Ответов: 179
06.02.2017

1, 2. Масъулияти чекланган жамиятнинг (кейинги матнда - МЧЖ) иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар («Масъулияти чекланган хамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 3-м. 1-қ., кейинги матнда - Қонун). Демак, МЧЖнинг қарздорлик  суммасини унинг таъсисчисидан ундириб бўлмайди.

3. МЧЖ Сизнинг олдингиздаги қарздорлигини ундириш учун етарли маблағ ва/ёки  бошқа мол-мулкка эга бўлмаса, Сиз хўжалик судига ушбу МЧЖни банкрот деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.  

Бунда, агар қарздор ташкилот пул мажбуриятлари бўйича талабларни,  ушбу талаблар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида бажармаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади (“Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси).

МЧЖнинг банкротлиги таъсисчисининг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин (Қонуннинг 5-м 11-қ.). Демак, бу ҳолатда банкротликда таъсисчининг айби борлиги исботланса, унинг зиммасига сизнинг олдингиздаги қарзни қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика