Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қўшни вилоятидан келган ходимни корхонамиз худудида ишлаб яшаши учун қонунчиликда қандай тартибда расмийлаштиришимиз мумкин?
Ишлаб чикариш корхонамиз Самарканд вилоятида жойлашган бўлиб, яқинда бошка вилоятдан мутахассисни ишга олмоқчи бўлдик. Корхонамизда ҳудудида нормат ҳаёт кечириш учун (санитария хонаси ва душ, ётоқхона мавжуд) шароит мавжуд. Биз корхонамизда қўшни вилоятдан ёки тумандан келган ходимни қандай тартибда ишга олишни билмаяпмиз. Ходим ҳафтада тўлиқ иш куни бўйича ишлайди.


Ответы экспертов
Ответов: 440
18.01.2017

Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш Марказларини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

а) Низомнинг 11-банди қуйидаги тахрирда баён қилинган:

“11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт";

б) Низомга қуйидаги мазмундаги 11-1 - 11-3-бандлар қўшилган:

"11-1. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

11-2. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:

а) ариза;

б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;

в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;

г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.

11-3. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 11-2-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади";

Демак, Самарқанд вилоятига бошқа минтақалардан келиб ишламоқчи бўлган фуқаролар вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишлари зарур.

Бошқа минтақалардан келиб ишламоқчи бўлган фуқаролар вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.

Бундай талабни бажармаганлиги учун, яъни паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади(Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-2 моддаси).

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика